Архивы Эълонлар — Antikorr.UZ https://antikorr.uz/category/elonlar/ Антикоррупция гуруҳи. Fri, 03 Apr 2026 01:51:02 +0000 ru-RU hourly 1 https://wordpress.org/?v=6.6.1 https://www.antikorr.uz/wp-content/uploads/2022/04/cropped-cropped-cropped-1640033809_16-phonoteka-org-p-fon-flag-i-gerb-uzbekistana-krasivo-24-1-1-1-32x32.jpg Архивы Эълонлар — Antikorr.UZ https://antikorr.uz/category/elonlar/ 32 32 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди. https://www.antikorr.uz/byurokratiya/%d1%9ezbekiston-respublikasi-bosh-prokuraturasiga-%d1%9ezbekiston-respublikasi-ichki-ishlar-vazirligiga-minnatdorchilik-antikorrupsiya-kanalida-k%d1%9echmas-mulk-k%d1%9echkanida/ Fri, 03 Apr 2026 01:51:02 +0000 https://antikorr.uz/?p=1608 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. […]

Сообщение Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига

МИННАТДОРЧИЛИК

«ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

Юқоридаги мақолалардаги воқеалар бутун мустақиллик даврига тегишли. Бу сафари ишнинг ижрочилари Қорақалпоғистон Республикаси прокурори 31-бӱлим бошлиғи Абдикаримов Абдигафур Абдихалықович ва Нукус шаҳар ИИБ Тергов бӱлими катта терговчиси полполковник Оразбаева Умида Ахмедовналар бўлди ва улар бенуқсон хизмат қилди. Тизимда ҳалол инсонлар борлигига ишонч уйғонди.

Улар мақолалар эълон қилинаётган пайтда ишни батафсил, ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, натижада Нукус шаҳар ИИБ Тергов бӱлими катта терговчиси полполковник У.А.Оразбаеванинг «Жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида»ги қарорида қатор ҳужжатларнинг қалбакилаштирилгани қайд қилинган, жумладан:

1. Нукус шаҳар ҳокимлигининг хусусий турур жой эгаларига эгалик ҳуқуқини бериш бўйича комиссиясининг 2018 йил 26 март кунги 6-сонли баённомасининг 11-банди;

2. Нукус шаҳар ҳокимининг 2018 йил 2 апрел кунги 02/04-42-сонли хусусий турар жойларни фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги қарорининг 11-банди;

3. Нукус шаҳар, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, Т.Ещанов кӱчаси, 164-сонли турар жойнинг 2-хонаси 2019 йил 30 май куни Нукус шаҳар 7-сонли давлат нотариал идораси томонидан 201900244002752-сонли реестр билан рўйхатга олинган қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ ҳақидаги гувоҳномага асос А.Алмагамбетовнинг ўғли фуқаро Алмагамбетов Уразгали Абсетеровичнинг номига расмийлаштирилиши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси «Ермулккадастр» давлат корхонаси Нукус шаҳар филиали томонидан 2019 йил 24 июн куни 58-097-097 рақами билан давлат рўйхатига олиниши;

4. 2023 йил 19 июн кунги 202301513001936-сонли, …164-сонли турар жойнинг 2-хонаси олди-сотди шартномаси қалбакилаштирилиб, фуқаро Ким Ирина Владимировнанинг номига расмийлаштирилиб, 2023 йил 22 июн куни 1735401/R-A3970408-сонли реестр билан ер майдони 561,60 кв.м. билан давлат рўйхатига олингани.

Бу ҳаракатларда Жиноят Кодекси 228-моддаси 1-қисмидаги жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, муддати ўтиб кетганлиги сабабли ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилганлиги боис, 02.04.2026 йилда Нукус туманлараро маъмурий ишлари бўйича судига суд қарорларини янги очилган ҳолат бўйича қайта кӱриш ҳақида ариза киритилди.

Ўз ходимларига мустақил, ҳолол иш юритишига шароит яратгани ва назоратни йўлга қўйгани учун прокуратура ходими А.А.Абдикаримов ва ички ишлар ходими А.Оразбаеваларнинг хизмати орқали Ӱзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ӱзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига чин қалбимиздан миннатдорчилик билдирамиз!

Aлпысбай ИБАДУЛЛАЕВ, журналист

 

 

 

Сообщение Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
“ЎЗБЕКИСТОН — 2030” СТРАТЕГИЯСИ: МАЪМУРИЙ АДЛИЯ — ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ КАФОЛАТИ Бугунги глобал жараёнлар мураккаблашиб бораётган шароитда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масаласи ҳар қандай демократик тараққиётнинг марказий мезонига айланмоқда. Мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош ғояси — “Инсон қадри учун” тамойили — айнан шу стратегик ёндашувнинг мантиқий ифодасидир. Ушбу концептуал ёндашув доирасида давлат ва фуқаро ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий мувозанат асосида қайта қуришда маъмурий адлия институти ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. https://www.antikorr.uz/byurokratiya/%d1%9ezbekiston-2030-strategiyasi-mamurij-adliya-%d2%9bonun-ustuvorligining-instituczional-kafolati-bugungi-global-zharayonlar-murakkablashib-borayotgan-sharoit/ Wed, 04 Mar 2026 12:30:52 +0000 https://antikorr.uz/?p=1595 “ЎЗБЕКИСТОН — 2030” СТРАТЕГИЯСИ: МАЪМУРИЙ АДЛИЯ — ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ КАФОЛАТИ Бугунги глобал жараёнлар мураккаблашиб бораётган шароитда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масаласи ҳар қандай демократик тараққиётнинг марказий мезонига айланмоқда. Мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош ғояси — “Инсон қадри учун” тамойили — айнан шу стратегик ёндашувнинг мантиқий ифодасидир. Ушбу […]

Сообщение “ЎЗБЕКИСТОН — 2030” СТРАТЕГИЯСИ: МАЪМУРИЙ АДЛИЯ — ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ КАФОЛАТИ Бугунги глобал жараёнлар мураккаблашиб бораётган шароитда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масаласи ҳар қандай демократик тараққиётнинг марказий мезонига айланмоқда. Мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош ғояси — “Инсон қадри учун” тамойили — айнан шу стратегик ёндашувнинг мантиқий ифодасидир. Ушбу концептуал ёндашув доирасида давлат ва фуқаро ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий мувозанат асосида қайта қуришда маъмурий адлия институти ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
“ЎЗБЕКИСТОН — 2030” СТРАТЕГИЯСИ: МАЪМУРИЙ АДЛИЯ — ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ КАФОЛАТИ

Бугунги глобал жараёнлар мураккаблашиб бораётган шароитда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масаласи ҳар қандай демократик тараққиётнинг марказий мезонига айланмоқда. Мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош ғояси — “Инсон қадри учун” тамойили — айнан шу стратегик ёндашувнинг мантиқий ифодасидир. Ушбу концептуал ёндашув доирасида давлат ва фуқаро ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий мувозанат асосида қайта қуришда маъмурий адлия институти ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Илмий-ҳуқуқий нуқтаи назардан қараганда, маъмурий адлия — бу давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан суд назоратини амалга ошириш орқали шахс ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи мураккаб процессуал-ҳуқуқий механизмдир. Оддий ифода билан айтганда, мазкур институт фуқаро ёки тадбиркорнинг давлат билан юзага келган оммавий-ҳуқуқий низоларда мустақил ва холис суд ҳимоясидан фойдаланиш имкониятини кафолатлайди.

Таъкидлаш жоизки, Янги Ўзбекистон шароитида маъмурий судларнинг ташкил этилгани давлат-фуқаро муносабатларидаги анъанавий асимметрияни бартараф этиш йўлида муҳим институционал қадам бўлди. Агар илгари давлат тузилмалари билан баҳслашиш амалда мураккаб ва самарасиз жараён сифатида қабул қилинган бўлса, бугун маъмурий адлия мазкур муносабатларда процессуал тенглик ва адолат мувозанатини таъминловчи таъсирчан воситага айланди.

Маъмурий судловнинг концептуал янгилиги, аввало, исботлаш юкининг қайта тақсимланганлигида намоён бўлади. Фуқаролик ва иқтисодий суд иш юритувида даъвогар ўз талабларини исботлаши лозим бўлса, маъмурий судловда маъмурий орган чиқарган қарорининг қонунийлиги ва асослилигини айнан шу органнинг ўзи исботлаши шарт. Бу — ҳуқуқий давлат принципларининг амалий ифодаси бўлиб, фуқаронинг процессуал жиҳатдан ҳимояланганлик даражасини сезиларли равишда оширади.

Мазкур ёндашув маъмурий судларни фақат низоларни ҳал этувчи орган сифатида эмас, балки давлат бошқаруви тизимида қонунийликни таъминловчи превентив институт сифатида ҳам намоён этмоқда. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, мансабдор шахс қабул қилаётган ҳар бир қарор ёки хатти-ҳаракатнинг суд назоратидан ўтиши эҳтимоли уни ҳуқуқий масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда иш юритишга ундайди.

Шу нуқтаи назардан, маъмурий адлиянинг ривожланиши коррупцияга қарши институционал механизмларни кучайтиришнинг энг самарали йўналишларидан бири сифатида ҳам намоён этади. Зеро, мансабдор шахс унинг ҳар бир ҳуқуқий ҳаракати ёки қарори суд томонидан текширилиши мумкинлигини англаган шароитда ноқонуний фаолият содир этиш хавфи сезиларли даражада камаяди.

Бу борада Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ тизимини халққа яқинлаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар мазкур соҳадаги ислоҳотларнинг стратегик йўналишини белгилаб берди. Хусусан, 2026 йил 16 февралда тасдиқланган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг тўртинчи устувор йўналишида давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан самарали суд назоратини кучайтириш ҳамда маъмурий адлияни институционал жиҳатдан янада ривожлантириш алоҳида мақсад сифатида белгилаб қўйилган.

Ушбу стратегик вазифаларнинг изчил амалга оширилиши пировардида қуйидаги принципиал натижага эришилади: ҳар бир мансабдор шахс ўз ваколатини амалга оширишда қонун устуворлиги ва суд назоратининг муқаррарлигини амалда ҳис этадиган ҳуқуқий муҳит шаклланади.

Хулоса қилиб айтганда, маъмурий адлия — бу замонавий демократик давлатнинг институционал “лакмус қоғози”дир. Унинг самарали фаолият юритиши фуқароларда давлат ҳокимиятига нисбатан ишончни мустаҳкамлайди, ҳуқуқий маданиятни юксалтиради ва энг муҳими — инсон қадрини амалда таъминлайди. Чунки, адолатли ва таъсирчан суд назорати қарор топган жамиятдагина барқарор тараққиёт ва фаровонлик учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилади.

Азат ИМАТОВ,
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди судьяси, ю.ф.б.ф.д.

Сообщение “ЎЗБЕКИСТОН — 2030” СТРАТЕГИЯСИ: МАЪМУРИЙ АДЛИЯ — ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ КАФОЛАТИ Бугунги глобал жараёнлар мураккаблашиб бораётган шароитда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масаласи ҳар қандай демократик тараққиётнинг марказий мезонига айланмоқда. Мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош ғояси — “Инсон қадри учун” тамойили — айнан шу стратегик ёндашувнинг мантиқий ифодасидир. Ушбу концептуал ёндашув доирасида давлат ва фуқаро ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий мувозанат асосида қайта қуришда маъмурий адлия институти ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Суд тизимида коррупцияга қарши кураш: очиқлик ва ишонч сари изчил қадамлар Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев фаолиятининг илк кунлариданоқ бу иллатга қарши муросасиз курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашни устувор вазифа сифатида белгилаб берди. https://www.antikorr.uz/yangiliklar/sud-tizimida-korrupcziyaga-%d2%9barshi-kurash-ochi%d2%9blik-va-ishonch-sari-izchil-%d2%9badamlar-%d1%9ezbekistonda-korrupcziyaga-%d2%9barshi-kurash-davlat-siyosatining-ustuvor-j%d1%9enalishlaridan-b/ Tue, 03 Mar 2026 15:13:14 +0000 https://antikorr.uz/?p=1593 Суд тизимида коррупцияга қарши кураш: очиқлик ва ишонч сари изчил қадамлар Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев фаолиятининг илк кунлариданоқ бу иллатга қарши муросасиз курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашни устувор вазифа сифатида белгилаб берди. Бу борадаги муҳим ҳуқуқий асослардан бири […]

Сообщение Суд тизимида коррупцияга қарши кураш: очиқлик ва ишонч сари изчил қадамлар Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев фаолиятининг илк кунлариданоқ бу иллатга қарши муросасиз курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашни устувор вазифа сифатида белгилаб берди. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Суд тизимида коррупцияга қарши кураш: очиқлик ва ишонч сари изчил қадамлар

Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев фаолиятининг илк кунлариданоқ бу иллатга қарши муросасиз курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашни устувор вазифа сифатида белгилаб берди.

Бу борадаги муҳим ҳуқуқий асослардан бири — «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши бўлди. Мазкур ҳужжат коррупция тушунчасига аниқ таъриф бериб, унга қарши тизимли курашнинг мустаҳкам пойдеворини яратди. Қонунга кўра, шахснинг ўз хизмат мавқеидан шахсий ёки бошқалар манфаати йўлида қонунга хилоф равишда моддий ёки номоддий наф олиши коррупция сифатида баҳоланади. Оддий тил билан айтганда, бу — пора олиш-бериш, таниш-билишчилик ва лавозимдан шахсий манфаат йўлида фойдаланиш ҳолатларидир.

Сўнгги йилларда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида изчил ва комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Олий суд раиси Б.Исломов раҳбарлигида судлар фаолиятида очиқликни кучайтириш, мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва жамоатчилик назоратини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда фуқаролар учун суд тизимида коррупция ҳолатларига дуч келган тақдирда тезкор мурожаат қилиш имкониятлари яратилган. Ишонч телефони, Telegram-бот ва расмий веб-сайт орқали мурожаат юбориш мумкин. Энг муҳими, мурожаат қилган шахснинг шахси сир сақланиши ҳамда мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилиши қонун билан кафолатланган.

Суд тизимида ҳалоллик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида Олий суд Президиумининг қарори билан пора таклиф этилгани ҳақида хабар бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби ҳам жорий этилди. Бу эса судьялар ва суд ходимлари фаолиятида очиқлик стандартларини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

2024 йил 27 декабрда қабул қилинган «Судларда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги буйруқ эса соҳада янги босқични бошлаб берди. Ушбу ҳужжат билан коррупцияга қарши сиёсат, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, хавф-хатарларни баҳолаш, давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва мурожаатларни қабул қилиш тартибини қамраб олган қатор муҳим ички ҳужжатлар тасдиқланди.

Шунингдек, судьялар ва суд ходимларининг ҳуқуқий онги ва масъулиятини ошириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув дастурлари йўлга қўйилган. Амалда турли мавзуларда маъруза ва семинарлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Қисқаси, суд тизимида коррупцияга қарши курашиш фақат жазо чоралари билан чекланиб қолмаяпти. Бугун бу жараён профилактика, очиқлик, рақамлаштириш ва институционал назорат механизмлари орқали комплекс тарзда йўлга қўйилган. Бу эса, ўз навбатида, одил судловга бўлган ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Жанат АЙМАГАНБЕТОВА
Қорақалпоғистон Республикаси
маъмурий суди судьяси

Сообщение Суд тизимида коррупцияга қарши кураш: очиқлик ва ишонч сари изчил қадамлар Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев фаолиятининг илк кунлариданоқ бу иллатга қарши муросасиз курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашни устувор вазифа сифатида белгилаб берди. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Зўравонликка қарши ҳуқуқий кафолатлар кучайтирилди Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги муҳим янгиликлар Оила — жамиятнинг таянчи. Унинг мустаҳкамлиги эса нафақат маънавий қадриятлар, балки аниқ ҳуқуқий кафолатлар билан ҳам таъминланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. https://www.antikorr.uz/byurokratiya/z%d1%9eravonlikka-%d2%9barshi-%d2%b3u%d2%9bu%d2%9bij-kafolatlar-kuchajtirildi-oila-va-hotin-%d2%9bizlarni-%d2%9b%d1%9ellab-%d2%9buvvatlash-so%d2%b3asidagi-mu%d2%b3im-yangiliklar-oila-zhamiy/ Tue, 03 Mar 2026 15:07:59 +0000 https://antikorr.uz/?p=1591 Зўравонликка қарши ҳуқуқий кафолатлар кучайтирилди Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги муҳим янгиликлар Оила — жамиятнинг таянчи. Унинг мустаҳкамлиги эса нафақат маънавий қадриятлар, балки аниқ ҳуқуқий кафолатлар билан ҳам таъминланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини […]

Сообщение Зўравонликка қарши ҳуқуқий кафолатлар кучайтирилди Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги муҳим янгиликлар Оила — жамиятнинг таянчи. Унинг мустаҳкамлиги эса нафақат маънавий қадриятлар, балки аниқ ҳуқуқий кафолатлар билан ҳам таъминланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Зўравонликка қарши ҳуқуқий кафолатлар кучайтирилди
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги муҳим янгиликлар

Оила — жамиятнинг таянчи. Унинг мустаҳкамлиги эса нафақат маънавий қадриятлар, балки аниқ ҳуқуқий кафолатлар билан ҳам таъминланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини экани, у жамият ва давлат ҳимоясида бўлиши қатъий белгилаб қўйилган. Шунингдек, 58-моддага мувофиқ, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли бўлиб, давлат уларга жамият ва давлат бошқарувида ҳамда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида тенг имкониятлар яратишни кафолатлайди.

Бугунги кунда оилаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, уларнинг фаровонлигини ошириш ва хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини кучайтириш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилди. Шу билан бирга, оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилиш зарурати долзарб вазифа сифатида кун тартибига чиқди.

Ана шу эҳтиёждан келиб чиқиб, 2025 йил 9 апрелда қабул қилинган «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 1053-сонли Қонуни билан қатор муҳим янгиликлар жорий этилди. Унга кўра, Оила кодексининг 40-моддаси янги қоида билан тўлдирилди: эндиликда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахс талаб қилган тақдирда ярашиш учун муддат белгиламайди.

Бу норма амалиётда жуда муҳим аҳамиятга эга. Чунки аввал айрим ҳолатларда ярашиш муддати тайинланиши жабрланган шахс хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эди. Янги тартиб эса биринчи навбатда инсон хавфсизлигини устувор қўяди.

Қонун билан Уй-жой кодексига ҳам муҳим қўшимча киритилди. Энди уй-жойдан фойдаланишга оид низолар кўрилганда суд тарафлар келишувига асосан мулкдор зиммасига мажбурий киритилаётган шахсни тенг шароитли бошқа уй-жой билан таъминлаш ёки ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин. Бу норма айниқса низоли ҳолатларда ижтимоий адолатни таъминлашга хизмат қилади.

Мазкур ўзгартишлар суд амалиётида бир хил қўлланилишини таъминлаш мақсадида Олий суд Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 15-сон қарори билан тегишли қарорлар ҳам янгиланди. Хусусан, никоҳдан ажратиш ишларини кўриш тартибига оид қоидалар қайта кўриб чиқилиб, зўравонликдан жабрланган шахс манфаатларини устувор ҳимоя қилиш механизмлари аниқ белгилаб берилди.

Шу билан бирга, судларга оилавий (маиший) зўравонлик ҳолатларини баҳолашда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59²-моддаси ва Жиноят кодексининг 126¹-моддаси талабларидан келиб чиқиш зарурлиги алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Умуман олганда, қонунчиликка киритилган мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар оилавий зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтиришга, хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга ҳамда оила институтини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу эса мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш тамойили изчил таъминланаётганининг яна бир амалий ифодасидир.

Қорақалпоғистон Республикаси суди
фуқаролик ишлари бўйича судьяси
Еркин Ўтениязов

Сообщение Зўравонликка қарши ҳуқуқий кафолатлар кучайтирилди Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги муҳим янгиликлар Оила — жамиятнинг таянчи. Унинг мустаҳкамлиги эса нафақат маънавий қадриятлар, балки аниқ ҳуқуқий кафолатлар билан ҳам таъминланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Бугунги кундаги менинг асосий фаолиятим ва стратегик мақсадим илм-фанни иқтисодиёт ва тадбиркорлик билан интеграция қилиш бўлиб қолди. Чунки мен дунёга чиққанимда, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа давлатларга бориб шуни тушундимки, давлатнинг ривожи ер ости қазилмаларига бой бўлишда эмас, иқтисодий муваффақиятга эришиш сири айнан илм-фанни ва таълимни иқтисод ва тадбиркорлик билан бирлаштиришда ва ҳар иккисини ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланишда экан. Асосий омил — билимни қийматга айлантира олиш қобилиятидир. https://www.antikorr.uz/byurokratiya/bugungi-kundagi-mening-asosij-faoliyatim-va-strategik-ma%d2%9bsadim-ilm-fanni-i%d2%9btisodiyot-va-tadbirkorlik-bilan-integracziya-%d2%9bilish-b%d1%9elib-%d2%9boldi-chunki-men-dunyoga-chi%d2%9b%d2%9ba/ Sat, 21 Feb 2026 11:55:35 +0000 https://antikorr.uz/?p=1583 Бугунги кундаги менинг асосий фаолиятим ва стратегик мақсадим илм-фанни иқтисодиёт ва тадбиркорлик билан интеграция қилиш бўлиб қолди. Чунки мен дунёга чиққанимда, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа давлатларга бориб шуни тушундимки, давлатнинг ривожи ер ости қазилмаларига бой бўлишда эмас, иқтисодий муваффақиятга эришиш сири айнан илм-фанни ва таълимни иқтисод ва тадбиркорлик билан бирлаштиришда ва ҳар иккисини ўз […]

Сообщение Бугунги кундаги менинг асосий фаолиятим ва стратегик мақсадим илм-фанни иқтисодиёт ва тадбиркорлик билан интеграция қилиш бўлиб қолди. Чунки мен дунёга чиққанимда, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа давлатларга бориб шуни тушундимки, давлатнинг ривожи ер ости қазилмаларига бой бўлишда эмас, иқтисодий муваффақиятга эришиш сири айнан илм-фанни ва таълимни иқтисод ва тадбиркорлик билан бирлаштиришда ва ҳар иккисини ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланишда экан. Асосий омил — билимни қийматга айлантира олиш қобилиятидир. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Бугунги кундаги менинг асосий фаолиятим ва стратегик мақсадим илм-фанни иқтисодиёт ва тадбиркорлик билан интеграция қилиш бўлиб қолди. Чунки мен дунёга чиққанимда, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа давлатларга бориб шуни тушундимки, давлатнинг ривожи ер ости қазилмаларига бой бўлишда эмас, иқтисодий муваффақиятга эришиш сири айнан илм-фанни ва таълимни иқтисод ва тадбиркорлик билан бирлаштиришда ва ҳар иккисини ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланишда экан. Асосий омил — билимни қийматга айлантира олиш қобилиятидир.

Япония — табиий ресурсларга деярли эга эмас. Нефт ва газ захиралари йўқ. Аммо Япония ЯИМ ҳажми бўйича дунёда етакчи ўринларда туради ва илмий тадқиқотларга ЯИМнинг тахминан 3%дан ортиғини сарфлайди.

Жанубий Корея — 1960-йилларда аҳоли даромади Африка давлатлари билан тенг эди. Бугун эса у технология, электроника ва автомобилсозлик соҳасида глобал етакчи. Жанубий Корея илмий тадқиқот ва инновацияларга ЯИМнинг 4–5% гача маблағ ажратади — бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири.

Хитой — 1980-йилларда аграр иқтисодиёт эди. Бугун эса сунъий интеллект, 5G, саноат робототехникаси ва стартап экотизимида дунёдаги етакчи марказлардан бирига айланди. Университетлар ва саноат ўртасидаги ҳамкорлик давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу давлатларнинг умумий формуласи бир хил: Таълим → Илмий тадқиқот → Инновация → Стартап → Саноат → Экспорт → Иқтисодий ўсиш. Улар билимни фақат назария сифатида эмас, балки иқтисодий ресурс сифатида кўрадилар. Ўзбекистонда ҳам илм-фанни иқтисодиёт ва тадбиркорлик билан интеграция қилиш учун катта имконият ва салоҳият мавжуд. Бу имкониятлар тарихий ва замонавий асосларга эга. Бизнинг цивилизацион меросимизга назар ташласак: Абу Райҳон Беруний — геодезия, астрономия ва табиатшунослик соҳаларида илмий мактаб яратган. Ибн Сино — тиббиёт ва фалсафада дунё илм-фанига таъсир қилган. Ал-Хоразмий — алгебра асосчиси, “алгоритм” тушунчаси унинг номидан келиб чиққан. Бу шахслар нафақат тарихий ғуруримиз, балки Марказий Осиёда илм-фан анъанаси чуқур илдизга эга эканини кўрсатади. Бугунги кунда ҳам ёшларимиз иқтидорли эканлигини халқаро олимпиадалар, IT мусобақалари ва стартап лойиҳаларда иштирок этиш кўрсаткичлари йилдан-йилга ошиб боришида кўриш мумкин. Олий таълим тизимида университетлар сони сўнгги йилларда бир неча баробар ошди, хусусий университетлар ва хорижий филиаллар очилди, халқаро ҳамкорлик дастурлари кенгайди. Давлат сиёсати даражасида ҳам илм-фан ва таълимга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Илмий тадқиқотлар, инновация ва стартап экотизимини ривожлантириш стратегик устувор йўналиш сифатида белгиланган. Масалан, тиббиёт соҳасида 5 мингдан ортиқ Ҳиндистон фуқаролари Ўзбекистонда таҳсил олаётгани қайд этилади. Бундай вазият муҳим хабар беради: Ўзбекистон тиббиёт таълими минтақавий рақобатбардош даражага чиққан ва таълим экспортга айлана бошлаган. Сўнгги йилларда Хитой ва бошқа давлатлардан ҳам талабалар кела бошлади, бу таълим бозорида Ўзбекистоннинг нуфузи ошиб бораётганини кўрсатади. Бу — иқтисодий нуқтаи назардан жуда муҳим, чунки таълим экспорти валюта тушумини таъминлайди, мамлакат имиджини оширади ва илмий ҳамкорликни кучайтиради. Лекин асосий савол шундаки: бизда тарихий интеллектуал мерос бор, иқтидорли ёшлар бор, университетлар, илмий тадқиқот институтлари ва марказлари мавжуд, давлат сиёсати ҳам илм-фан ва таълимни ривожлантиришга йўналтирилган. Энди масала — бу потенциални иқтисодий қийматга айлантириш механизмини яратиш. Илм, тадқиқотлар, кашфиёт ва инновациялар лабораторияда қолиб кетмаслиги керак. У стартапларга айланиши керак, стартап эса саноатга чиқиши керак. Муаммо шундаки, бизда илм-фан ва иқтисодиёт гўё икки хил маҳаллада яшайди. Улар бир мамлакатда, лекин бир-бири билан мулоқот қилмайди. Энг оғриқли жиҳат — бизда яратилган илмий ютуқлар ва патентлар кўп ҳолларда ўз саноатимизга хизмат қилмайди. Илмий кашфиётлар ўзимизда яратилади, ёш олимлар янги технология ўйлаб топади, патент олинади. Лекин кейин нима бўлади? Ушбу ишланмаларни технологик инфратузилмага эга давлатлар — АҚШ, Хитой каби давлатлар сотиб олади, тезкор равишда саноатга жорий қилади, оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўяди ва тайёр маҳсулотни глобал бозорга олиб чиқади. Сўнг эса ўша маҳсулотлар ўзимизга бир неча баробар қиммат нархда қайта сотилади. Бу фақат иқтисодий эмас, стратегик масала. Биз ғояни берамиз, улар эса қиймат яратади. Биз интеллектни етказиб берамиз — улар капиталлаштиради. Бу жараённи бир сўз билан аташ мумкин — интеллектуал имкониятни бой бериш. Энг таъсирли ҳақиқат шундаки, агар биз илмий ишланмани ўзимиз саноатлаштирганимизда, иш ўринлари бизда яратилар эди, солиқ тушумлари бизда қолар эди, технология мактаби шаклланар эди, экспорт қиймати бизники бўлар эди. Ҳозир эса занжир узилган: Ғоя — бизда. Завод ва фабрикалар — уларда. Фойда — уларда, импорт ва йўл харажати — бизда. Бу ҳолатни ўзгартирмас эканмиз, илм-фан ва интеллект миллий бойлигимиз эмас, балки экспорт қилинаётган ресурсга айланиб қолаверади. Лабораторияларда инновацион ғоялар ва илмий кашфиётлар яратилади. Аммо уларнинг катта қисми саноатга етиб бормайди. Натижада илмий иш мақола бўлиб қолади, патент жавонда чанг босади. Шу вақтда, технологик жиҳатдан илғор АҚШ, Япония ва Хитой каби давлатлар инновацияни тезкор равишда маҳсулотга айлантиради. Улар: Ғоя → прототип → инвестиция → завод → глобал экспорт занжирини бир тизим сифатида ишлатади. Натижа эса парадоксал ҳолат: бизда яратилган илмий ишланмалар — чет элда саноатлашади ва кейин ўзимизга қиммат нархда қайта сотилади. Бу — интеллектуал капитал экспорти. Иқтисодий жиҳатдан қарасак, бугунги кунда кўп тадбиркорларнинг эътибори ва маблағлари тез айланма даромадга ёки пассив капитал йиғишга йўналтирилган: чет элдан маҳсулот ва ускуна олиб келиш, импортга боғлиқ савдо, қурилиш ва кўчмас мулк, тайёр маҳсулотни сотиш. Бу ёмон эмас, аммо бу модель юқори қўшимча қиймат яратмайди. Импорт орқали савдо қилиш — қийматни тақсимлаш ҳисобланади. Инновация яратиш эса — қийматни яратишдир. Фарқ катта. Бу ерда психологик муаммо ҳам мавжуд. Энг оғриқли жиҳат — тадбиркорлик онгида илмий салоҳиятга ишонч етарли даражада шаклланмаган. Мен бу ҳақда йирик бизнес вакилларидан бири билан суҳбатлашганимда, у шундай деди: “Менинг вақтим пул туради.” Мен ундан: “Нархи қанча?” деб сўраганимда, гапни бошқа ёққа бурди. Бу гап шунчаки ибора эмас, бу бизнес маданиятининг кўзгуси. Агар суҳбат пул ҳақида бўлганида, эҳтимол вақт топилар эди. Лекин гап илм-фан, ижтимоий тадбиркорлик, таълим ва тиббиётни узоқ муддатли ривожлантириш ҳақида кетганда — бу ҳозирча жамият онгида устувор қадриятга айланмаган. Бугун бизда катта капитал, кўчмас мулк, импорт савдоси ва тайёр маҳсулот айланмасига йўналтирилган. Аммо ривожланган давлатлардаги тадбиркорларнинг капитали — технологиялар ва уларни жорий этишга сарфланяпти ва натижаси бир неча боробар катта бўляпти. Агар бу борада ўзгармасак, иқтисодий жиҳатдан орқада қолиб кетишимиз мумкин. Чунки қурилиш 5 йил даромад беради, технология 50 йил, импорт маржаси 10–20%, инновацион маҳсулот маржаси эса 200–300% гача етиши мумкин. Аслида бизнинг катта имкониятларимиз бор: олимларимиз, ёш муҳандисларимиз бор. Тиббиёт, IT, агротехнология ва энергетикада салоҳиятимиз бор. Лекин университет + тадбиркор + инвестиция + давлат бир тизимга айланмаган. Шу боис илм-фан — грантда, тадбиркор — импортда, иқтисод — хомашё ва айланмада қолмоқда. Илм-фан, таълим ва саноат интеграцияси масаласида Президентимизнинг ёндашуви мутлақо тўғри. Бу йўналиш мамлакат тараққиёт стратегиясида аниқ белгилаб қўйилган. Илмий салоҳиятни иқтисодий қийматга айлантириш — бугунги глобал рақобат шароитида ягона тўғри йўл. Аммо стратегик қарор қабул қилиш — масаланинг ярми, ижро эса иккинчи ярми. Бугун кўп ҳолатда давлат идоралари фақат аниқ инструкция ва ўз ваколат доирасида ҳаракат қилишмоқда. Тизимли ҳамжиҳатлик, ташаббус ва натижага қаратилган ёндашув етарли даражада эмас. Инновация аслида горизонтал жараён, у бир вазирлик ёки ташкилот доирасида ривожланмайди. Университет ва олимлар бир томонда, саноат — иккинчи томонда, инвестор ёки тадбиркор учинчи томонда, идоралар — тўртинчи томонда бўлса, тизим ишламайди. Масала лавозимда эмас, масъулиятда. Давлат идораси мутасаддиси, тадбиркор ёки оддий фуқаро — агар мамлакат ривожини истасак, барчамиз бир мақсад атрофида бирлашишимиз керак. Мен шахсан кўплаб таклифларимни юқори даражадаги мутасаддиларга киритганман. Уларнинг айримлари қарор даражасига чиқди ва амалиётга жорий этилди. Бу қарорлар сезиларли ривожланишга сабаб бўлганини кўриб, ўзимни бахтли ҳис қилганман. Албатта, кўкрак нишони ва мукофотларни доимгидек бошқалар олишади, аммо мен учун энг катта мукофот — лавозим ёки нишон эмас, энг катта мукофот — натижа ва давлат ривожига ҳисса қўшишдир. Таҳлилларим шуни кўрсатдики, асосий муаммо — ижро занжирида. Бугун ҳам ғояларим ва таклифларим ижобий қабул қилинмоқда. Ҳатто юқори даражада бу таклифларимни ижро этилиш юзасидан топшириқлар берилмоқда. Аммо ижро босқичига келганда занжир узилади. Нега? Оддий ижрочилар моҳиятни тўлиқ англамайдими? Масъулиятдан қочиш ҳолати борми? Ёки ташаббус кўрсатиш маданияти шаклланмаганми? Инновация — фақат ҳужжат билан эмас, тушуниш билан ишлайди. Агар ижрочи масаланинг стратегик аҳамиятини англамаса, у фақат “бажарилди” деган қоғоз ёзиш билан чекланади. Лекин натижа эса бўлмайди. Бу масалада энг катта тўсиқ — онг. Бу ерда масала шахсларда эмас, тизимли онгда. Илм-фан, таълим ва ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш ғояси ҳали жамиятнинг умумий иқтисодий онгига чуқур сингиб улгурмаган. Ҳозирча энг муҳим ва устувор вазифа — тез фойда кўриш ва чиройли рақамларни қайд этиш бўлиб қолмоқда. Узоқ муддатли стратегия эса иккинчи ўринда. Чунки эртага лавозим ёки имконият борми ёки йўқми, ишонч йўқ. Мақсад ҳам ҳар ким ўзиники. Умумий жамоавий мақсад шаклланмаган. Биз шуни тушунишимиз керакки, тараққиёт қисқа масофага югуриш эмас, балки марафон. Биз бугун тарихий бурилиш нуқтасида турибмиз. Бизда тарихий интеллектуал мерос бор, иқтидорли ёшлар бор, олимлар, университетлар, тадбиркорлар барчаси мавжуд. Демак, масала имкониятда эмас. Масала — бирлашишда. Агар илм-фан лабораторияда қолса — у статистикага айланади. Агар тадбиркор фақат импорт билан чекланса — у воситачига айланади. Агар давлат идораси фақат ҳужжат ва рақамлар билан чекланса — у формал институтга айланади. Лекин агар илм, таълим ва саноат бир занжирга айланса, мамлакат иқтисодий кучга айланади. Бугун дунёда энг қиммат ресурс — нефть эмас, балки энг қиммат ресурс — интеллект ҳисобланади. Агар биз ўзимиз яратган ғояларни ўзимиз саноатлаштирмасак, бошқалар бизнинг интеллектимиз орқали бойийверади. Бу фақат иқтисодий йўқотиш эмас, балки стратегик йўқотиш. Мен ишонаманки, Ўзбекистонда илм-фанни иқтисодиётга айлантира оладиган салоҳият бор. Бу ерда янги технологиялар яратиш мумкин. Бу ерда глобал бозорга чиқадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш мумкин. Ўзбекистонни минтақавий илмий-инновацион марказга айлантириш мумкин. Лекин бу ўз-ўзидан бўлмайди. Бу — қарор билан эмас, ҳаракат билан амалга ошади. Бу — фармон билан эмас, масъулият билан бўлади. Бу — лавозим билан эмас, виждон билан яратилади. Давлат идорасидаги мутасадди ҳам, катта капитал эгаси ҳам, ёш олим ҳам, оддий фуқаро ҳам — ўзига бир саволга жавоб бериши керак: “Мен мамлакатим интеллектуал қудратга айланиши учун нима қилдим?” Мен учун энг катта мукофот — кўкрак нишони эмас. Энг катта мукофот — натижа. Агар ғоя амалга ошса, агар иш ўринлари яратилса, агар технология ўзимизда ривожланса, агар ёшларимиз хорижга кетмасдан, ўз юртида глобал маҳсулот ярата олса — ана шу ҳақиқий ютуқ. Биз ресурслар мамлакати бўлиб қолишимиз мумкин. Ёки интеллектуал давлатга айланишимиз мумкин. Танлов — бугунги авлод қўлида. “Вақт пул туради,” дейишади. Лекин бу ерда сўз миллат ҳақида, халқнинг тақдири ва келажаги ҳақида кетаётгани учун бунга вақтни сарфлашга арзийди. Агар иқтисодимизни ривожлантириш борасида бугун бирлашмасак, эртага кеч бўлиши мумкин. Агар бугун ҳаракат қилсак, эртага бу ҳаракатларимиз ҳақида ёки бефарқ бўлганимиз ҳақида тарихда ёзилади. Мен ишонаманки, тарихда биз ҳақимизда ижобий баҳоланадиган тарзда ҳаракат қила оламиз. Бу фикрларимни камдан-кам одам ўқийди. Лекин гап эгасини топади. Кимлар ҳақида ёзганимни ўзлари тушуниб оладилар ва давлатимизни ривожлантириш йўлида ёндашувларини ўзгартирадилар деб умид қиламан.

Dr. Rasulev

Сообщение Бугунги кундаги менинг асосий фаолиятим ва стратегик мақсадим илм-фанни иқтисодиёт ва тадбиркорлик билан интеграция қилиш бўлиб қолди. Чунки мен дунёга чиққанимда, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа давлатларга бориб шуни тушундимки, давлатнинг ривожи ер ости қазилмаларига бой бўлишда эмас, иқтисодий муваффақиятга эришиш сири айнан илм-фанни ва таълимни иқтисод ва тадбиркорлик билан бирлаштиришда ва ҳар иккисини ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланишда экан. Асосий омил — билимни қийматга айлантира олиш қобилиятидир. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
ТРОЛЛАР ФАБРИКАСИНИНГ ҚИЁФАСИ ВА ЖАМИЯТ ИММУНИТЕТИ Бугунги рақамли асрда ахборот майдони шунчаки мулоқот воситаси эмас, балки инсон онги ва ижтимоий кайфият бошқариладиган стратегик полигонга айланди. Бу майдонда ҳақиқат ва ёлғон ўртасидаги чегара тобора хиралашиб бормоқда. Энг ачинарлиси, бу жанг майдонида энг кучли қурол далил ёки мантиқ эмас, балки тизимли равишда ташкил этилган «троллар фабрикаси» ва уларнинг ёлланма «шовқини» бўлиб қолмоқда. Ниқоб ортидаги арвоҳлар аслида улар ким? https://www.antikorr.uz/yangiliklar/trollar-fabrikasining-%d2%9biyofasi-va-zhamiyat-immuniteti-bugungi-ra%d2%9bamli-asrda-ahborot-majdoni-shunchaki-mulo%d2%9bot-vositasi-emas-balki-inson-ongi-va-izhtimoij-kajfiyat-bosh%d2%9bariladigan/ Wed, 18 Feb 2026 14:20:31 +0000 https://antikorr.uz/?p=1580 ТРОЛЛАР ФАБРИКАСИНИНГ ҚИЁФАСИ ВА ЖАМИЯТ ИММУНИТЕТИ Бугунги рақамли асрда ахборот майдони шунчаки мулоқот воситаси эмас, балки инсон онги ва ижтимоий кайфият бошқариладиган стратегик полигонга айланди. Бу майдонда ҳақиқат ва ёлғон ўртасидаги чегара тобора хиралашиб бормоқда. Энг ачинарлиси, бу жанг майдонида энг кучли қурол далил ёки мантиқ эмас, балки тизимли равишда ташкил этилган «троллар фабрикаси» ва […]

Сообщение ТРОЛЛАР ФАБРИКАСИНИНГ ҚИЁФАСИ ВА ЖАМИЯТ ИММУНИТЕТИ Бугунги рақамли асрда ахборот майдони шунчаки мулоқот воситаси эмас, балки инсон онги ва ижтимоий кайфият бошқариладиган стратегик полигонга айланди. Бу майдонда ҳақиқат ва ёлғон ўртасидаги чегара тобора хиралашиб бормоқда. Энг ачинарлиси, бу жанг майдонида энг кучли қурол далил ёки мантиқ эмас, балки тизимли равишда ташкил этилган «троллар фабрикаси» ва уларнинг ёлланма «шовқини» бўлиб қолмоқда. Ниқоб ортидаги арвоҳлар аслида улар ким? появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
ТРОЛЛАР ФАБРИКАСИНИНГ ҚИЁФАСИ ВА ЖАМИЯТ ИММУНИТЕТИ

Бугунги рақамли асрда ахборот майдони шунчаки мулоқот воситаси эмас, балки инсон онги ва ижтимоий кайфият бошқариладиган стратегик полигонга айланди. Бу майдонда ҳақиқат ва ёлғон ўртасидаги чегара тобора хиралашиб бормоқда. Энг ачинарлиси, бу жанг майдонида энг кучли қурол далил ёки мантиқ эмас, балки тизимли равишда ташкил этилган «троллар фабрикаси» ва уларнинг ёлланма «шовқини» бўлиб қолмоқда.

Ниқоб ортидаги арвоҳлар аслида улар ким?

Троллар — бу ўз исми ва қиёфасидан воз кечган, виждонини маълум манфаатлар эвазига ижарага берган кимсалардир. Улар блогосферага фикр алмашиш ёки муаммони ҳал қилиш учун кирмайди. Уларнинг асосий вазифаси — овозни бўғиш ва сўз эркинлигини яксон қилиш.

Агар сиз жамиятдаги оғриқли нуқтани кўтарсангиз ёки адолат талаб қилсангиз, ниқобланган бу «арвоҳлар» қўшини сизга ёпирилади. Уларнинг мақсади сизни енгиш эмас, балки сизни кузатаётган минглаб одамлар кўзида обрўсизлантириш ва жамоатчилик ишончини сўндиришдир. Бу — шахсий фикр эмас, балки пухта саҳналаштирилган арзон спектаклдир.

«Фабрика»нинг совуққон механизми шундай тузилганки, уларнинг ишлаш усуллари вақт синовидан ўтган ва деярли ўзгармасдир. Улар, аввало, шахсиятга ўтишади. Қачонки фикр ва фактга қарши далил топилмаса, троллар муаллифнинг шахсиятига ҳужум қилади. Сизнинг ўтмишингиз, оилангиз ёки яшаш тарзингиз «далил»га айлантирилади.

Сохта ватанпарварлик кўрсатишади — бу эса энг хавфли ниқобдир. Сабаби ҳар қандай конструктив танқид «хоинлик» деб тамғаланади. Ватанпарварлик туйғуси муаммони яшириш ва оғизни ёпиш учун қалқон қилиб олинади. Шунингдек, мантиқий чалғитиш орқали:

«Бу ҳолат фақат бизда эмас, бошқа жойда ҳам аҳвол шу»,

«Нега фақат ёмонни кўрасан?»

каби иборалар билан асосий мавзудан диққатни чалғитишга урилишади.

Троллар фабрикасининг фаолияти жамият учун иккита катта хавфни туғдиради. Биринчиси — қўрқув муҳити. Яъни соғлом фикрли, илмли инсонлар «балога қолмай» деб жим бўлишни афзал кўра бошлайди. Натижада майдон фақат бақироқлар, тўшакда шарманда бўлиб юлдузга айланган шилталар ҳамда четдан туриб ўзини Ўзбекистонни қайғураётгандек кўрсатаётган хўнаса ва сохта қаҳрамонларга қолади.

Иккинчиси эса — ишонч инқирози. Айтилаётган ҳақиқат тинимсиз шовқин билан бостирилганда, одамлар кимга ишонишни билмай қолади. Бу эса жамиятнинг жипслигини емиради.

Бу тизимли ҳужумга қарши туриш учун ҳар бир фойдаланувчида руҳий иммунитет ва юксак маънавият шаклланиши лозим. Эфирга чиқиб олиб шантажчилик қилаётган, ўзидан халқ ҳимоячиси ясаб олган шаллақилик қилувчиларнинг ўтмишига бир назар солишнинг ўзи кифоя.

Ҳақиқий ватанпарвар — муаммони кўриб, уни ечишга интиладиган, камчиликларни мардлик билан айта оладиган инсондир. Муаммони кўрсатган бармоқни тишлашга уринаётганлар эса фақат вақтинчалик шовқин, холос.

Ҳақиқатни бақириқ билан ўчириб бўлмайди. У — садо каби, барибир қайтади.

Азиз замондош, жим қолманг. Сизнинг овозингиз нафақат ҳақиқатни қарор топтириши, балки кимнингдир ухлаб ётган виждонини уйғотиши ҳам мумкин.

© ANTIKORRUPSIYA

Каналимизга обуна бўлинг

👇

http://t.me/antikorruz

Сообщение ТРОЛЛАР ФАБРИКАСИНИНГ ҚИЁФАСИ ВА ЖАМИЯТ ИММУНИТЕТИ Бугунги рақамли асрда ахборот майдони шунчаки мулоқот воситаси эмас, балки инсон онги ва ижтимоий кайфият бошқариладиган стратегик полигонга айланди. Бу майдонда ҳақиқат ва ёлғон ўртасидаги чегара тобора хиралашиб бормоқда. Энг ачинарлиси, бу жанг майдонида энг кучли қурол далил ёки мантиқ эмас, балки тизимли равишда ташкил этилган «троллар фабрикаси» ва уларнинг ёлланма «шовқини» бўлиб қолмоқда. Ниқоб ортидаги арвоҳлар аслида улар ким? появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Журналист Элёр Тожибоев 4 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинди Марғилон суди «Антикоррупция» нашри мухбири Элёр Тожибоевни 4 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилди. У туҳмат, ҳақорат, товламачилик ва бошқа бир қатор жиноятларда айбдор деб топилди. https://www.antikorr.uz/yangiliklar/zhurnalist-elyor-tozhiboev-4-jilga-%d2%9batti%d2%9b-tartibli-koloniyaga-%d2%b3ukm-%d2%9bilindi-mar%d2%93ilon-sudi-antikorrupcziya-nashri-muhbiri-elyor-tozhiboevni-4-jilga-%d2%9batti%d2%9b/ Wed, 21 Jan 2026 05:24:43 +0000 https://antikorr.uz/?p=1567 Журналист Элёр Тожибоев 4 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинди Марғилон суди мухбиримиз Элёр Тожибоевни 4 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилди. У туҳмат, ҳақорат, товламачилик ва бошқа бир қатор жиноятларда айбдор деб топилди. Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳри суди 20 январь куни бўлиб ўтган суд мажлисида «ANTIKORRUPSIYA» нашрининг Фарғона вилояти бўйича махсус мухбири Элёр […]

Сообщение Журналист Элёр Тожибоев 4 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинди Марғилон суди «Антикоррупция» нашри мухбири Элёр Тожибоевни 4 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилди. У туҳмат, ҳақорат, товламачилик ва бошқа бир қатор жиноятларда айбдор деб топилди. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Журналист Элёр Тожибоев 4 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинди

Марғилон суди мухбиримиз Элёр Тожибоевни 4 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилди. У туҳмат, ҳақорат, товламачилик ва бошқа бир қатор жиноятларда айбдор деб топилди.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳри суди 20 январь куни бўлиб ўтган суд мажлисида «ANTIKORRUPSIYA» нашрининг Фарғона вилояти бўйича махсус мухбири Элёр Тожибоевга нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда вилоят судлари матбуот хизмати хабар берди.

Элёр Тожибоев Жиноят кодексининг қуйидаги моддаларида айбдор деб топилди:

139-моддаси 3-қисми «г» банди (Ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш);

140-моддаси 3-қисми «а» банди (Жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда ҳақорат қилиш);

165-моддаси 1-қисми (Товламачилик);

219-моддаси 1-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш);

227-моддаси 2-қисми «а» банди (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш);

244−6-моддаси 1-қисми (Ёлғон ахборот тарқатиш).

Жазолар қўшилганда Тожибоевга 3 йил 10 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бироқ, Жиноят кодексининг 60-моддаси (Бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) ва 61-моддасига асосан, суд аввалги жиноятлар учун жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни бекор қилиб, 4 йил муддатга қаттиқ тартибли колонияга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

2021 йил ноябрь ойида суд ўша пайтда Effect.uz нашри мухбири бўлиб ишлаган Тожибоевни Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 236-моддаси (Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиб, жазони манзил-колонияда ўташга ҳукм қилганди. Бунга Effect.uz нашри ходимлари ва жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди раисининг хизмат хонасида жанжаллашиб қолгани акс этган видеоёзувнинг тарқалиши асос бўлган.

«ANTIKORRUPSIYA» (нашр 2022 йилда АК XALQPARVAR GURUHI томонидан рўйхатдан ўтказилган) маълумотларига кўра, 2025 йил 16 майга ўтар кечаси Элёр Тожибоевни ички ишлар ходимлари уйдан олиб чиқиб кетишган. Нашр суд жараёни чўзилаётганидан шикоят қилган.

Ўша йилнинг 29 апрель куни у ўзининг Instagram’даги саҳифасида Фарғона вилояти прокурори Бахтиёр Исмоиловга видеомурожаат йўллаб, ўз ҳуқуқлари бузилаётгани, унинг шикоятларига ички ишлар органлари томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмаётганини айтган.

Тожибоевнинг сўзларига кўра, март ойида Фарғона шаҳар 2-сонли ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан жиноят ишлари бўйича шаҳар судига ёлғон ва туҳмат материаллари юборилган. Иш расмийлаштирилиб, судга юборилган, бироқ кейинчалик ушбу материаллар бўйича иш юритиш қонунчиликка асосан тугатилган.

Иш тугатилгач, Тожибоев Фарғона вилояти ИИБга мурожаат қилиб, материалларни тайёрлаган ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказиш, шунингдек, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқишни сўраган. Бироқ, у 47 кун давомида расмий жавоб олмаганини айтди.

29 апрель куни Тожибоев вилоят ИИБ фуқароларни қабул қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш бўлимига келиб, мутасадди раҳбарлар томонидан муносабат билдирилмаётгани унинг қонуний ҳуқуқларини бузаётганини айтган. Шунингдек, у Фарғона вилояти прокуроридан инсофсиз ходимларга нисбатан қонуний чора кўришни ва ҳуқуқларини тиклашда ёрдам беришни сўради.

ANTIKORRUPSIYA OAV

Сообщение Журналист Элёр Тожибоев 4 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинди Марғилон суди «Антикоррупция» нашри мухбири Элёр Тожибоевни 4 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилди. У туҳмат, ҳақорат, товламачилик ва бошқа бир қатор жиноятларда айбдор деб топилди. появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Банк тизимидаги қаллобликлар, ҳоким ёрдамчилари ва нопок схемалар https://www.antikorr.uz/byurokratiya/bank-tizimidagi-%d2%9ballobliklar-%d2%b3okim-yordamchilari-va-nopok-shemalar/ Thu, 15 Jan 2026 00:24:12 +0000 https://antikorr.uz/?p=1562 Банк тизимидаги қаллобликлар, ҳоким ёрдамчилари ва нопок схемалар Сўнгги пайтларда Ўзбекистон банк тизимидаги қаллоблик ҳолатлари жиддий ижтимоий муаммога айланиб бормоқда. Бу жиноятларнинг энг хавфли томони — улар тизимли тус олгани ва айрим мансабдор шахслар иштирокида амалга оширилаётганидир. Айниқса, ҳоким ёрдамчилари институти бу жараёнларда салбий рол ўйнаётгани ҳақида жамоатчиликда жиддий эътирозлар пайдо бўлмоқда. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, […]

Сообщение Банк тизимидаги қаллобликлар, ҳоким ёрдамчилари ва нопок схемалар появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Банк тизимидаги қаллобликлар, ҳоким ёрдамчилари ва нопок схемалар

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон банк тизимидаги қаллоблик ҳолатлари жиддий ижтимоий муаммога айланиб бормоқда. Бу жиноятларнинг энг хавфли томони — улар тизимли тус олгани ва айрим мансабдор шахслар иштирокида амалга оширилаётганидир. Айниқса, ҳоким ёрдамчилари институти бу жараёнларда салбий рол ўйнаётгани ҳақида жамоатчиликда жиддий эътирозлар пайдо бўлмоқда.
Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, имтиёзли кредитлар аслида аҳолини қўллаб-қувватлаш воситаси бўлиши керак эди, аммо айрим ҳоким ёрдамчилари ушбу кредитларни чиқаришда воситачига айланиб, улардан шахсий улуш олишни одат қилган. Баъзан эса кредитлар фуқаролар номига расмийлаштирилиб, амалда уларнинг маблағлари бошқа манфаатлар йўлида ишлатилмоқда. Натижада, кредит расмий эгаси бўлган фуқаро қарздор бўлиб қолмоқда, пул эса бошқалар қўлида айланмоқда. Бу — молиявий адолатга очиқдан-очиқ хиёнатдир. Яна бир хавфли ҳолат — KPI кўрсаткичларини сунъий ошириш амалиёти. Норасмий банд аҳоли қатлами номига деҳқон хўжалиги ерлари расмийлаштирилиб, улар «расмий иш билан таъминланган» сифатида ҳисобга олинмоқда. Амалда эса бу фуқаролар ердан ҳам, даромаддан ҳам бехабар.
Оқибатда, улар солиқ органлари олдида қарздор бўлиб қоляпти. Давлат бюджети эса қоғоздаги ҳисоботлар орқали талон-тарож қилинмоқда. Бу ерда мақсад битта — ҳисобот чиройли, ҳақиқат эса аччиқ. Энг ташвишли жиҳатлардан бири — фуқароларнинг банк карталари, электрон калитлари ва шахсий маълумотлари айрим ҳоким ёрдамчилари ва банк ходимлари қўлида жамланганидир. Аҳолининг кўп қисми молиявий ва рақамли саводхонликка етарли даражада эга эмас. Бу эса қаллоблар учун «очиқ эшик» вазифасини ўтамоқда. Пластик карталардан пулларнинг ўғирланиши кўп ҳолларда айнан банк тизимидаги нопок ходимлар ва маҳаллий даражадаги мансабдорлар ўртасидаги тил бириктириш натижасидир. Сўнгги вақтларда яна бир хавфли схема авж олмоқда, яъни «фирибгар банкирлар ва ҳоким ёрдамчилари» фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг кўчмас мулкини гаровга қўйдириш орқали банклардан йирик миқдорда кредитлар расмийлаштирмоқда. Кредит маблағлари амалда фирибгарлар томонидан ўзлаштирилади, оқибатда эса қарз юки ва банк босими мулк эгаси зиммасига тушиб қолмоқда. Бу ҳолатларда энг кўп жабр кўраётганлар — соддадил, ҳуқуқий ва молиявий саводхонлиги етарли бўлмаган фуқаролардир. Улар ишонган одамларининг фирибгар эканлигини фақат суд чақируви қоғози ёки банк огоҳлантириш хатидан кейин билиб қолишяпти. Натижада одамлар уй-жойидан, хотиржамлигидан, баъзан эса ҳаётга бўлган ишончидан айрилмоқда.
Энг аччиқ ҳақиқат шундаки, кўп ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бу каби жиноятларнинг олдини олишда ҳам, содир этилган фирибгарликларни очишда ҳам самарали чора кўра олмаяпти. Фирибгарлар жазосиз қоляпти, жабрланувчилар эса адолат излаб сарсон.
Бу ҳолат жамиятда қонунийликка бўлган ишончни сусайтиради. Адолат ўз вақтида тикланмаса, у адолат бўлмай қолади.
Банк тизими — иқтисодиётнинг юраги. Агар юракда вирус бўлса, бутун организм оғрийди. Шунинг учун ҳам бу соҳадаги қаллобликларга нисбатан муросасиз муносабат бўлиши шарт. Ҳоким ёрдамчилари институтини қайта кўриб чиқиш, банкларда ички назоратни кучайтириш ва киберхавфсизлик чораларини қатъийлаштириш — кечиктириб бўлмайдиган вазифадир.
Акс ҳолда, ишонч йўқолади. Ишонч йўқ жойда эса тараққиёт ҳам бўлмайди.

Баҳодир Сапаев ANTIKORRUPSIYA асосчиси

Мурожаат учун
👇
@Antikorrmurojaat_bot

Каналимизга обуна бўлинг
👇
http://t.me/antikorruz

Сообщение Банк тизимидаги қаллобликлар, ҳоким ёрдамчилари ва нопок схемалар появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Ўзбекистонда ИИВ ахборот технологиялари сохасидаги жиноятларга қарши курашувчи бошқарма ходимларига бюджетдан ажратилаётган маблағ ўзини оқлаяптими? Нимага улар киберўғрилар олдида ожиз қолмоқдалар? Банк ходимлари киберўғрилар билан тил бириктириб олганга ўхшаш шубҳалар кўпаймоқда… https://www.antikorr.uz/byurokratiya/%d1%9ezbekistonda-iiv-ahborot-tehnologiyalari-sohasidagi-zhinoyatlarga-%d2%9barshi-kurashuvchi-bosh%d2%9barma-hodimlariga-byudzhetdan-azhratilayotgan-mabla%d2%93-%d1%9ezini-o%d2%9blayaptimi-nimaga-ul/ Thu, 08 Jan 2026 19:06:21 +0000 https://antikorr.uz/?p=1559 Ўзбекистонда ИИВ ахборот технологиялари сохасидаги жиноятларга қарши курашувчи бошқарма ходимларига бюджетдан ажратилаётган маблағ ўзини оқлаяптими? Нимага улар киберўғрилар олдида ожиз қолмоқдалар? Банк ходимлари киберўғрилар билан тил бириктириб олганга ўхшаш шубҳалар кўпаймоқда… Сўнгги йилларда Ўзбекистонда рақамлаштириш жараёнлари жадал суръатлар билан амалга оширилаётгани расмий минбарлардан тез-тез таъкидланмоқда. Бироқ ушбу «рақамли тараққиёт» ортида минглаб фуқаролар учун оғриқли ва […]

Сообщение Ўзбекистонда ИИВ ахборот технологиялари сохасидаги жиноятларга қарши курашувчи бошқарма ходимларига бюджетдан ажратилаётган маблағ ўзини оқлаяптими? Нимага улар киберўғрилар олдида ожиз қолмоқдалар? Банк ходимлари киберўғрилар билан тил бириктириб олганга ўхшаш шубҳалар кўпаймоқда… появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Ўзбекистонда ИИВ ахборот технологиялари сохасидаги жиноятларга қарши курашувчи бошқарма ходимларига бюджетдан ажратилаётган маблағ ўзини оқлаяптими? Нимага улар киберўғрилар олдида ожиз қолмоқдалар? Банк ходимлари киберўғрилар билан тил бириктириб олганга ўхшаш шубҳалар кўпаймоқда…

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда рақамлаштириш жараёнлари жадал суръатлар билан амалга оширилаётгани расмий минбарлардан тез-тез таъкидланмоқда. Бироқ ушбу «рақамли тараққиёт» ортида минглаб фуқаролар учун оғриқли ва фожиали воқелик яширин: ҳалол меҳнат билан топилган маблағлар банк пластик карталаридан қонунга хилоф равишда ўғирланмоқда.
Ҳар куни юзлаб фуқаролар кибержиноят қурбонига айланмоқда. Давлат органларининг жавоби эса деярли ўзгармас:
«Ҳушёр бўлинг», «Сир сақланг», «Пуллар чет элга чиқиб кетган», аммо бу огоҳлантиришлар йўқотилган пулни қайтармайди.
Конституциявий кафолатлар қаерда қолди? Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65 моддасида давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлаши белгилаб қўйилган ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлайди. Агар фуқаронинг уйига ўғри тушса, давлат:
жиноят иши қўзғатади,
ўғрини қидиради,
мулкни қайтаришга ҳаракат қилади. Нега энди фуқаронинг рақамли ҳамёни талон-торож қилинганда:
«топиш имкони йўқ»,
«транзакция чет элга чиқиб кетган» деган баҳоналар билан чекланилади?
Агар давлат рақамли мулк дахлсизлигини таъминлай олмаётган бўлса, демак, Конституциядаги кафолатлар амалда ишламаяпти. Бугун банк ва мижоз ўртасидаги муносабат мутаносиб эмас:
банк фойда олади,
хавф эса тўлиқ фуқаро зиммасига юклатилади. Қатор асосли саволлар очиқ қолмоқда: Нега фирибгарликка оид транзакциялар банк тизимлари томонидан автоматик равишда тўхтатилмаяпти? Нега «фрод-мониторинг» тизимлари халқаро стандартлар даражасида ишламайди? Нега банк ўз тизимидаги заифлик учун молиявий жавобгар эмас?Агар банк мижоз маблағлари ҳисобидан миллиардлаб фойда кўраётган бўлса, ўша маблағларнинг хавфсизлиги учун ҳам тўлиқ жавобгар бўлиши шарт. Жиноятчиларнинг «топилмаётгани» — техник имкониятлар йўқлигини эмас, тизимли муаммони кўрсатади. Замонавий молия дунёсида, ҳар бир транзакция из қолдиради,
пул ҳаракати занжир бўйлаб кузатилади, криптооперациялар ҳам мутлақо «кўринмас» эмас. Агар мутахассис етишмаса — чет элдан жалб қилиш керак. Агар технология етмаса — сотиб олиш керак.
Чунки бу ерда гап фақат пул ҳақида эмас — халқнинг давлатга бўлган ишончи ҳақида кетяпти.

Хурматли Президент!
Бу бўлаётган ҳолатлардан сизнинг хабарингиз борми? Ушбу ҳолатлар бўйича бутун республика бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилиш вақти келмадими? Кибержиноят қурбони бўлган фуқароларга етказилган зарар банклар ёки махсус давлат жамғармаси ҳисобидан зудлик билан қоплаб берилиш механизмини депутатлар ишлаб чиқса бўлмайдими? Қонунчиликка ўзгартириш киритилиб, хавфсизликни таъминлай олмаган банк мижоз олдида тўлиқ молиявий жавобгар бўлиши шарт қилиб қўйилсин. Жойларда реал IT-қидирув билан шуғулланадиган, замонавий билим ва ваколатга эга махсус мутахассислар гуруҳи ташкил этилсин. Блогерларни кетини пойлайдиган троллар армияси кимга керак?Ўғирланган маблағлар занжир бўйлаб ҳаракатланаётган пайтда, уларни исталган босқичда — ҳатто бошқа банкка ўтган бўлса ҳам — сониялар ичида тўхтатиш имкони яратилсин.

Халқнинг давлатга бўлган ишончи баландпарвоз гаплар билан эмас,
унинг ҳамёнидаги пул қанчалик ҳимоялангани билан ўлчанади. Агар давлат ўз фуқаросини рақамли ўғрилардан ҳимоя қила олмаса,
«рақамли келажак» ҳақидаги барча баёнотлар қоғозда қолиб кетади.
Одамлар хозир имтиёз эмас — ҳимоя ва адолат талаб қилмоқда.

Баҳодир Сапаев ANTIKORRUPSIYA асосчиси, хуқуқшунос ва иқтисодчи

Каналимизга обуна бўлинг
👇
http://t.me/antikorruz

Сообщение Ўзбекистонда ИИВ ахборот технологиялари сохасидаги жиноятларга қарши курашувчи бошқарма ходимларига бюджетдан ажратилаётган маблағ ўзини оқлаяптими? Нимага улар киберўғрилар олдида ожиз қолмоқдалар? Банк ходимлари киберўғрилар билан тил бириктириб олганга ўхшаш шубҳалар кўпаймоқда… появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Ҳаял-қызларды қоллап-қуўатлау тараўындағы жаңалықлар Өзбекстан Республикасының «Шаңарақ ҳәм ҳаял-қызларды қоллап-қуўатлаў тараўын жетилистириў мүнәсибети менен Өзбекстан Республикасының айрым нызам ҳүжжетлерине қосымша ҳәм өзгерислер киритиў ҳаққында»ғы 2025-жыл 9-апрель күнги нызамы менен Өзбекстан Республикасының Шаңарақ кодексине қосымшалар киритилип, оған көре некеден ажырасыў ҳаққындағы ислер көрилип атырғанында суд шаңарақлық (социаллық) зорлықтан жәбирленген шахстың талабына көре жарасыў ушын мүддет тайынламасл https://www.antikorr.uz/yangiliklar/%d2%b3ayal-%d2%9byzlardy-%d2%9bollap-%d2%9bu%d1%9eatlau-tara%d1%9eynda%d2%93y-zha%d2%a3aly%d2%9blar-%d3%a9zbekstan-respublikasyny%d2%a3-sha%d2%a3ara%d2%9b-%d2%b3%d3%99m-%d2%b3ayal-%d2%9byzlardy/ Fri, 25 Jul 2025 15:53:51 +0000 https://antikorr.uz/?p=1529 Ҳаял-қызларды қоллап-қуўатлау тараўындағы жаңалықлар Өзбекстан Республикасының «Шаңарақ ҳәм ҳаял-қызларды қоллап-қуўатлаў тараўын жетилистириў мүнәсибети менен Өзбекстан Республикасының айрым нызам ҳүжжетлерине қосымша ҳәм өзгерислер киритиў ҳаққында»ғы 2025-жыл 9-апрель күнги нызамы менен Өзбекстан Республикасының Шаңарақ кодексине қосымшалар киритилип, оған көре некеден ажырасыў ҳаққындағы ислер көрилип атырғанында суд шаңарақлық (социаллық) зорлықтан жәбирленген шахстың талабына көре жарасыў ушын мүддет тайынламаслығы […]

Сообщение Ҳаял-қызларды қоллап-қуўатлау тараўындағы жаңалықлар Өзбекстан Республикасының «Шаңарақ ҳәм ҳаял-қызларды қоллап-қуўатлаў тараўын жетилистириў мүнәсибети менен Өзбекстан Республикасының айрым нызам ҳүжжетлерине қосымша ҳәм өзгерислер киритиў ҳаққында»ғы 2025-жыл 9-апрель күнги нызамы менен Өзбекстан Республикасының Шаңарақ кодексине қосымшалар киритилип, оған көре некеден ажырасыў ҳаққындағы ислер көрилип атырғанында суд шаңарақлық (социаллық) зорлықтан жәбирленген шахстың талабына көре жарасыў ушын мүддет тайынламасл появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>
Ҳаял-қызларды қоллап-қуўатлау тараўындағы жаңалықлар

Өзбекстан Республикасының «Шаңарақ ҳәм ҳаял-қызларды қоллап-қуўатлаў тараўын жетилистириў мүнәсибети менен Өзбекстан Республикасының айрым нызам ҳүжжетлерине қосымша ҳәм өзгерислер киритиў ҳаққында»ғы 2025-жыл 9-апрель күнги нызамы менен Өзбекстан Республикасының Шаңарақ кодексине қосымшалар киритилип, оған көре некеден ажырасыў ҳаққындағы ислер көрилип атырғанында суд шаңарақлық (социаллық) зорлықтан жәбирленген шахстың талабына көре жарасыў ушын мүддет тайынламаслығы белгиленген.

Шахс, қандай жағдайда шаңарақлық (социаллық) зорлықта жәбирленген деп есапланады.

Өзбекстан Республикасы Ҳәкимшилик жуўапкершилик ҳаққындағы Кодексиниң

592–статьясына көре, шаңарақлық (социаллық) зорлық, яғный усы статьяның биринши бөлимине көре, ҳаялына (күйеўине), алдынғы ҳаялына (алдынғы күйеўине), бир шаңарақ тийкарында биргеликте жасап атырған шахсқа ямаса улыўмалық перзентке ийе болған шахсқа қарата сәдир етилген мүлк, тәлим алыў, ден-саўлықты сақлаў ҳәм (ямаса) мийнетке байланыслы ҳуқықты әмелге асырыўға тосқынлық етиў, мал-мүлкине ҳәм жеке буйымларына қасттан зиян жеткизиў, тап сондай усы шахслар ден-саўлығының жаманласыўына алып келген тәризде олардың ар-намысын кемситиў, оларды қорқытыў, жақын қарындасларынан ажыратып қойыў, жынаят белгилери, сондай-ақ, усы Кодексте нәзерде тутылған басқа ҳуқықбузарлық белгилери болмаса, базалық есаплаў муғдарының он есесинен жигирма есесине шекем жәрийма салыўға ямаса он суткаға шекемги мүддетке ҳәкимшилик қамаққа алыўға себеп болады.

Усы статьяның екинши бөлимине тийкар болса, ҳаялының (күйеўиниң), алдынғы ҳаялының (алдынғы күйеўиниң), бир шаңарақ тийкарында бирге жасап атырған шахсты ямаса баланы, сондай-ақ, улыўмалық перзентке ийе болған шахсты урыў, усы шахсларға ден-саўлығының қысқа мүддетке жаманласыўына ямаса мийнет қәбилетиниң онша узақ болмаған мүддетке жоғалыўына алып келмеген қасттан денеге жеңил жарақат жеткериў, базалық есаплаў муғдарының он есесинен жигирма есесине шекемги муғдарында жәрийма салыўға ямаса он бес суткаға шекемги мүддетке ҳәкимшилик қамаққа алыўға себеп болады.

Усы Нызам шаңарақлық (социаллық) зорлықтан жәбирленген шахслардың ҳуқуқлары ҳәм нызамлы мәплерин қорғаўды жәнеде күшейтиўге хызмет етеди.

Қарақалпақстан Республикасы ҳәкимшилик судының судьясы Ж.Аймаганбетова

 

Сообщение Ҳаял-қызларды қоллап-қуўатлау тараўындағы жаңалықлар Өзбекстан Республикасының «Шаңарақ ҳәм ҳаял-қызларды қоллап-қуўатлаў тараўын жетилистириў мүнәсибети менен Өзбекстан Республикасының айрым нызам ҳүжжетлерине қосымша ҳәм өзгерислер киритиў ҳаққында»ғы 2025-жыл 9-апрель күнги нызамы менен Өзбекстан Республикасының Шаңарақ кодексине қосымшалар киритилип, оған көре некеден ажырасыў ҳаққындағы ислер көрилип атырғанында суд шаңарақлық (социаллық) зорлықтан жәбирленген шахстың талабына көре жарасыў ушын мүддет тайынламасл появились сначала на Antikorr.UZ.

]]>