Фарғона вилоят Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармасида жамоатчи вазифасида ишлаб ойлигини олаолмаган бир неча фуқаролар Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари Мирзохид Убайдуллаевдан ёрдам сўраб чиқишмоқда.

Жамоатчиларнинг айтишлари бўйича 2024 йилнинг октябрь ойидан буён бандлик бошқармаси жамоат фонди томонидан ойлик тўлаб берилмаган ва ишсизлар ишсиз иложсизликдан кўплари Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлишган.

Бошқармага ойликларини сўраб борган айрим фуқароларга гўёки (заявка) буюртма берилмаган деган баҳона билан қувиб юборилган. Журналистик суриштирувимиз давомида бошқармадаги айрим мулозимларнинг таниш билишлари яқин қариндошлари узлуксиз ойлик билан таъминлаб келинган. Аксарият ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаши мажбур бўлган бошқарма фақатгина рейтинг ва пиар учун ҳисоботни ёлғондан тузиш билан банд бўлганлигини оқибатида кўплаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фуқароликдан кечишга айримлар эса ночорликдан чет элдаги номаълум шахслардан молия сўрашга мажбур бўлишмоқда экан.

Ҳурматли Мирзохид Убайдуллаев сиз вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар лавозимига тайинланган кунингиздан бошлаб сизгача ёлғондан иборат маълумотлар тақдим қилина бошлаган.

Ҳурматли ҳоким муовини вазият жиддий назоратга олинмас экан бошқарма томонидан иш сўраб ёзма ариза билан мурожаат қилган фуқароларни аризаларига ҳаттоки жавоб хати хам беришдан бош тортишмоқда экан бу эса глобал муаммо ва фуқароларда юртбошимиз сиёсатига нисбатан ишончсизлик уйғотиш билан яққол ифодаланмоқда.

Фарғона шаҳар бўлимга нисбатан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан субсидияга ажратилган маблағ ва техникалар талон тарож қилинганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айнан ўша ҳолат ҳозирда Ёдгорбек исмлик прокуратура терговчиси терговга қадар текшириш ишларини олиб бормоқда, шу иш хам назоратга олинмас экан иш таниш билишчилик айрим ҳокимларнинг топшириғи билан давлатга етказилган зарар яширилиши эҳтимолдан холи эмас.

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.