2023 йилда депутатлик фаолиятимда асосан икки йўналишда фаол иштирок этдим. Бу мақсад ва вазифалар бугунги куннинг энг долзарблари бўлиб, иккаласи хам иқтисодимизнинг юксалиши учун зарур бўлган йўналишлар.

Биринчиси — коррупцияга қарши кураш. Бу курашда Юртбошимиз бошчилигида давлат томонида катта қадамлар қўйилмоқда. Тошкент шаҳар кенгаши депутати ва “Antikorr.Uz” ОАВ рахбари сифатида ишонч билан шуни таъкидлашим лозимки, хозирги кунда бу курашда аниқ натижаларга эришилмоқда. Коррупция билан курашишдек мураккаб жараёнлардаги ижобий натижаларимиз, халқаро даражада хам эътироф этироф этилмоқда.

Иккинчи йўналиш, тадбиркорлик хамжамиятини қўллаб қувватлаш йўналиши. Фаолиятимизнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, тадбиркорликни қўллаб қувватлашимиздан мақсадимиз, бойиш эмас, иқтисодимизни юксалтиришдир. Хозирги вақтда юртимизда ишбилармонлар учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратилган. Олдинги вақтларда тадбиркорларга, хатто биз депутатларга хам давлат идоралари мутасаддилари билан мулоқот қилиш, мураккаб ва қийин жараён бўлган бўлса, бугунги кунда бу масала хам ижобий ечим топмоқда. Муаммо ва масалалар тезкор ва конструктив ечим топмоқда.

Янги 2024 йил арафасида, барча Ватандошларимизга бахт, сиҳат саломатлик ва ишларида муваффақият ва омадлар тилайман. Шунингдек бизнинг барчамиз, Ватанимизнинг ривожи ва учун масъул эканлигимизни хам эслатиб ўтишим жойиз деб хисоблайман. Келажакга оптимистик назар билан қарашимиз ва самарали мехнат қилишимиз керак, шунда хаммаси яхши бўлади.

Тошкент шаҳар Кенгаши депутати
“Antikorr.Uz” ОАВ рахбари Б.Расулев

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.