СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ
Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган. Ушбу қарор бугинги кунда қонуний кучида, бекор қилинмаган. А.Ерниязовнинг ӱзи ҳам бу ердан воз кечган, лекин, туғишган укаси ва келини, ота-онаси ӱзбошимчалик билан шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган ерга турар жой қурган. У қурилганида ҳам, битказганида ҳам ҳеч ким индамаган. Қурилиши тугалланган уй Ерниязов Султаниязнинг номига шаҳар ҳокимининг 2015 йил 25 май кунги 02/05-84-сонли қарорининшг 10-бандига асос фойдаланишга қабул қилинган. Уша пайтда кимдур ер ӱрни ажратилган даврда А.Ерниязов ҳарбий хизматда бӱлганини инобатга олиб, 2003 йилдаги қарорни «2004 йил» қилиб ӱзгартириб мантиқга яқинлаштирган. Лекин, ҳокимиятдаги қурилиши тугалланган турар жойларни қабул қилиш комиссияси аъзолари жиноятга қӱл уришни истамаса керак, далолатномани имзоламаган, бундай далолатнома ишга қӱшилмаса ҳам йӱқ далолатномага асосланиб қарор қабул қилиниб кетган. Фуқаролар Ақмангит гузори 3-ер ўрни деб уйлаб қурган уйи шу пайтда Ақмангит гузори 1-ер ўрнига тӱғри келса ҳам, бӱлаверади деб шу манзил билан турар жой бекитиб берилган. Рақамда турган нима гап бор деб, Ақмангит гузори 3-уй рақамини фуқаро Б.Бекановнинг уйига илдирган (Нукус шаҳридаги бу уй Нукус туман ҳокимининг қарори билан бекитилгани ҳайратланарли). Ҳокимият бӱлади деса, бӱлмайдиган иш борми?! Нукус шаҳар прокурори давлат манфаатини кӱзлаб судга даво ариза киритиб, Нукус шаҳар ҳокимининг 2015 йил 25 май кунги 02/05-84-сонли қарорининшг 10-бандини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Нукус туманлараро маъмурий судининг 18.08.2025 йилдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, ҳоким қарори ҳақиқий эмас, деб топилган. Суднинг 30.10.2025 йилдаги ажрими билан янги очилган ҳолатларга асосланиб, суднинг 18.08.2025 йилдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Ҳал қилув қароридаги асослар: 25.05.2015 йилдаги 02/05-84-сонли қарорни қабул қилишга асос бўлган Нукус шаҳар ҳокимининг 2004 йил 29 декабр кунги 193/12-4 сонли ер ўрни ажратиш ҳақидаги қарори рўйхатга олинмаган; Нукус шаҳар ҳокимлиги ҳузиридаги ер ҳуқуқ масалалари бўйича комиссия йиғилишининг 2003 йил 26 декабрдаги 45-сонли баёнида ер ўрни фуқаро Ерниязов Султамуратга ажратилган, лекин турар жой Ерниязов Султаниязга бекитиб берилган. Нукус шаҳар ИИО ЖМБ ҳузиридаги тергов бӱлимининг 14.01.2025 йилдаги қарори билан фуқаро Е.Ерниязовга ер майдони ажратиб бериш тӱғрисидаги шаҳар ҳокимининг 2004 йил 29 декабр кунги 193/12-4 сонли қарори, 2015 йил 25 май кунги 02/05-84-сонли қарори қалбакилаштирилиб, Ӱзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси биринчи қисмида кӱрсатилган жиноят содир этилган ҳаракатлари бӱйича жавобгарликга тортиш муддати ӱтиб кетгани сабабли Ӱзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси биринчи қисми 1-бандига асос шахснинг айблилик масаласи ечилмасдан, жиноят иши қўзғатиш масаласи тамомланган. Суд ажримидаги асослар: Нукус шаҳар ҳокими ӱринбосари А.Ниетуллаев ва мутахассислари ҳокимнинг ер ажратиш тӱғрисидаги қарорини бекор қилиниб кетган бӱлсада, «2004 йил» деган сӱз «2003 йил», деб, баённомадаги ва қарордаги «Ерниязов Султамурат» деган сўз «Ерниязов Султанияз» деб ўқилсин, деб маълумотнома билан тузатибди. Ажойиб тажриба: ҳоким қарорини ва шунча мансабдор шахслардан тузилган комиссия баённомасини ҳокими ўринбосари маълумот (?) билан чорак асрдан сунг ҳам ваколати бӱлмасдан тузатиб қўйса бўлар экан! Мен бунга ишонмадим, аммо суд ишонган? Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ӱринбосари О.Р.Шамуратов 12.09.2025-йилдаги қарори билан шаҳар ИИО ЖМБ ҳузиридаги тергов бӱлимининг 14.01.2025 йилдаги қарорини бекор қилган. Суд шу қарорнинг 2-банди билан иш қўшимча текширув учун юборилганини билиб туриб, шошма-шошарлик билан барвақт қарор қилган. Нукус шаҳар ИИБ ҳузиридаги тергов бўлимининг суриштирувчиси, лейтенант Н.Дж.Тагабергенов “Шахсни жавобгарликга тортиш муддати ӱтиб кетганлиги муносабати билан айблилик масаласини ҳал қилмасдан, жиноят ишини қўзғатмасдан туриб қисқартириш тўғрисида»ги 2025 йил 19 сентябр куни яна қарор қабул қилган. Ҳозир иш кассация инстанцияси судида кӱрилиш жараёнида ва ҳужжатларни сохталаштиришнинг ҳам юқори босқичида турибди. Адвокат Сирғабаев 19.09.2025 йилдаги қарорнинг бекор қилингани ҳақида респрокурор ӱринбосари О.Р.Шамуратовнинг 14.11.2025 йилдаги 16.1/4-496270/25-сонли хатини судга тақдим этган бир пайтда, Нукус шаҳар ИИБ ҳузиридаги Тергов бӱлими бошлиғи, майор У.С.Аббасов 16.03.2026 йилда 40/32-125-сонли маълумоти билан 19.09.2025 йилдаги қарор ҳозирги кунда қонуний кучида эканлигини ва юқори турувчи органлар томонидан бекор қилинмаганини билдирган.
Бу ҳолда респрокурор ӱринбосари О.Р.Шамуратовнинг номидан маълумотни ким сохталаштирган? Бунга суд муносабат билдиради деб умид қиламиз.
Бу ишнинг саккиз йилдан буён судлашувларда ҳал бўлмагани яширин коррупция аломатларидан далолат беради. Энди бу ўйинга нуқта қўйиш вақти келди.
Алпысбай ИБАДУЛЛАЕВ, журналист