НИМАГА КЎЧАЛАР АРО, МАХАЛЛАЛАР АРО ЁШЛАР АГЕНТЛИГИ ЎТКАЗИШИ КЕРАК БЎЛГАН,
«5 ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ» МУСОБАҚАЛАРИДА.
УМУМ ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТЕКИНГА ИШЛАШЛАРИ КЕРАК?!

Мавзуни ўқиб, нима қилибди, ўтказсанглар нима қилибди?- деган савол туғилиши мумкин.
Биз жисмоний тарбия ўқитувчиларини жахли чиқишини сабаби шуки, бир неча йиллардан бери, Биз жисмоний тарбия ўқитувчилари ДХХ КУБОГИ, ХОКИМ КУБОГИ, ПРОКУРОР КУБОГИ, СОЛИҚ РАХБАРИ КУБОГИ, СЕКТОР РАХБАРЛАРИ КУБОГИ ва нихоят Ёшлар агентликлари ўтказиши керак бўлган барча мусобақаларни, жонимизни жабборга бериб, «елкама-елка» чин дилдан хакам сифатида ўтказиб келдик!
Жеребёвкалар, мусобақа протоколлари, жараёндан расмлар ва хисоботларини тайёрлаб бердик, майдонларимиз ва спорт залларимиз, фақатгина мактаб ўқувчилари фойдаланиш керак бўлган мактаб жихозлардан, хаттоки спорт формаларидан фойдаланиб келдик.
Охир оқибат мусобақалар ўтиб бўлгач, на пул, на бир эсдалик совға беришмади!
Текин ишчи бўлиб қолдик, вахоланки бу мусобақаларга қанча вақтимиз, нақдимиз ва мехнатимиз кетди.
Йўл киралар ёнимиздан бўлди, биров бир тийин бермади!
Мана бу йил хам 10-сентябрдан, «5ташаббус олимпиадаси»ни 2 мавсуми старт олди. Қизиғи шу ердаги, айни ўқиш бошланмасдан олдин, каникулни сўнгги кунларида, кўчалар аро махалла биринчилиги учун бизлардан 150 нафардан ўқувчилар рўйхатини қилиб бериш талаб қилинди. Энди 10-сентябрда эса биз ўз ўқувчиларимиз билан мусобақа ўтказар эканмизу, МФЙ даги ёшлар етакчилари, фақат «ЗАЯВКА» бланкасини олиб келиб, тайёр фамилиялари ёзиб олишар экан!
Яна хизматни каттаси ғирт текинга, биздан экан! Ушбу Ёшлар Агентлиги, Таълим Вазирлиги хамда, Спортни Ривожлантириш Вазирлиги рахбарлари тасдиқлаган
«5 ташаббус олимпиадаси» низоми билан танишиб чиқдиму хайрон қолдим.
Бундай чала-чулпа Низомни биринчи кўришим, мутахассислиги айни спорт бўлган Спортни ривожлантириш Вазири нега бу қўпол хатоларга эътибор бермади?
Чунки у ерда жисмоний тарбия ўқитувчилари жалб этилсин деган жойи бору, лекин молиявий қисмида, хакамликка, мактаб спорт иншоотларидан фойдаланиш учун аренда пуллари тўғрисида биронта сўз йўқ!?
Бундай кўр-кўрона, хар томонлама чала «НИЗОМ»ни ким тузган, нима учун барча нюансларни эътиборга олмаган?!
Нима учун Таълим Вазири буни кўра туриб имзолаган, ёки бошқалардан тили қисиқ жойи борми?
Бор бўлган тақдирда хам, Умумтаълим мактаблари Жисмоний тарбия ўқитувчиларини, иш вақтидан сўнг бепул ишлатишга нима хаққи бор?
Агар бизга қўшимча пул тўлашганда, албатта бирга шу мусобақаларни юқори савияда ўтказишга жон деб рози бўлардик.
Вахоланки яна бепул!
Биз бола-чақа боқамиз, рўзғор қиламиз деб ишга кирганмиз, Олий маълумот олганмиз!
Лекин уч йил давомида вақтимизни, асабимизни, пулимизни кетказиб, текинга ишлаб тўйдик, жонга тегди.
Буни устига Ёшлар етакчилари тайёрга айёрлиги хаммасидан ўтиб тушмоқда,
улар ўзларини ХОКИМ ёки Вазир сифатида кўриб, бемалол буйруқ беришга ўтиб олишган!
Яъни Президент ибораси билан
«оёқлари ердан узилган»!
Қисқаси низом қайта кўрилиб, хакамларга, мактаб спорт иншоотлари, жихозларидан фойдаланиш учун, молиявий таъминот қисми тузатилмас экан, биз бу ишга аралашмаймиз!

👉 БАРЧА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА:

ЭСИНГИЗДА БЎЛСИН СИЗГА ФАҚАТГИНА ПЕДНАГРУЗКАДАГИ ИШ УЧУН МАОШ ТЎЛАНАДИ,

👉 ҚОЛГАНИ ЭСА ИХТИЁРИЙ.

👉 ПЕДНАГРУЗКАДАН ТАШҚАРИ ИШ УЧУН, СИЗНИ МАОШИНГИЗДАН ҚИРҚИБ ҚОЛИШГА, БИРОН БИР МАЪМУРИЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАШГА ХЕЧ КИМНИ ХАҚҚИ ЙЎҚ!

👉 СИЗНИ ИШ ВАҚТИНГИЗ 6 КУН, ХАР БИРИ 7 СОАТДАН ИБОРАТ. ХАФТАСИГА
40 СОАТДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК!

👉 АГАР СИЗЛАР 1-СМЕНАДА ИШЛАСАНГИЗ, ДАРСЛАР 8:00 ДА БОШЛАНАДИГАН БЎЛСА, У ХОЛДА СИЗ 14:00 ДА БЕМАЛОЛ ИШХОНАДАН ЧИҚИБ КЕТАВЕРАСИЗЛАР.

👉 АГАРДА СИЗГА ВАКОЛОТИНГИЗДАН ТАШҚАРИ ИШ УЧУН ЧОРА КЎРИШСА, У ХОЛДА

👉 ДАВЛАТ МЕХНАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ 1176 ҚИСҚА РАҚАМИГА ЁКИ МЕХНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ;

👉 71.200-06-00 ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИГА ҚЎНҒИРОК ҚИЛИНГ,

👉 www.dmi.mehnat.uz САЙТИГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ. ИШОНИНГ АЛБАТТА ЧОРА КЎРИЛАДИ.

© ANTIKORRUPSIYA

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.