Жорий 11-октабрь куни Коррупцияга қарши кураш Тошкент шаҳар ҳудудий кенгашининг навбатдаги, 6-йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Коррупцияга оид жиноятлар бўйича кўрилган ишлар юзасидан статистик маълумотлар, идора ва ташкилотлар фаолияти очиқлигининг таъминланганлик ҳолати ҳамда транспорт ва давлат активларини бошқариш соҳаларида коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида масъуллар ҳисоботи тингланди. Йиғилишда ҳудудий кенгаш аъзолари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъуллари, бошқарма раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Коррупцияни аниқлашда тизимни рақамлаштириш, инсон омилини самарали натижа бераётганлиги таъкидланди.
Дастлаб, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси, Ёшлар ишлар агентлиги ҳудудий бошқармаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиб, соҳада амалга оширилаётган ишлари муҳокама этилди
Шунингдек, йиғилишда, Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг 2023-йил иккинчи ярим йиллик иш режаси ҳамда коррупцияга қарши амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлили муҳокамага қилинди.
Очиқликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, ҳудудий кенгаш фаолияти ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. Масъулларга очиқликка оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш, очиқ маълумотларни ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ эълон қилиб бориш билан боғлиқ аниқ вазифалар берилди.
Мазкур тадбирда Antikorr.Uz рахбари Бобур Расулев, ОАВ вакили сифатида иштирок этди ва бу йиғилишни видео тасвирга олди. Ушбу видеони каналимизда кўришингиз мумкин. Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларидаги коррупцияга қарши курашиш кенгашларининг йиғилиши жараёнларини доимий равшда онлайн ёки видеотасвирга олиб, оммавий ахборт воситалари орқали ахолимизга тақдим этиб борилса, кенгаш фаолиятининг самарадорлик даражаси ортиб боради

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.