Ушбу байрам куни муносабати билан мақола ёзиш учун кўп тараддудланиб, давлатимизда изчил олиб борилаётган бағрикенглик тамойилларини амалда кўнгилларида чуқур ҳис қилган бошқа миллат вакилаларини ёритишни мақсад қилиб Урганч шаҳридаги вилоят “Дўстлик ва нодавлат-нотижорат ташкилотлар уйи” биносига келдик. Ногаҳон шу ерда корейс миллатига мансуб улуғ ёшли аёлни суҳбатга чорладик. Бизнинг қаршимизда корейс миллий-маданий марказ раҳбари турганидан жудаям хурсанд бўлдик.

Қаҳрамонимиз Ким Антонина Е-Сеновна- Тошкент вилояти Бекобод тумани Сретенское қишлоғида таваллуд топган, мактаб ва олийгоҳни Урганчда ўқиган, бир қатор масъул лавозимларда сидқидилдан хизмат қилган, ўн икки йилдан бери марказ раҳбари лавозимида жонкуярлик билан жўшқин фаолият юритмоқда. Беназир хизматлари муносиб қадрланди, уч марта “Мустақиллик” нишонлари, “Фуқаролик жамиятини ривожлантиргани учун” медали ва “Халқлар дўстлиги” ордени соҳиби Антонина Е-Сеновна бизга корейс миллий-маданий марказ фаолияти ҳақида тўлқинланиб сўзлаб берди.

-Миллий-маданий марказлар- Ўзбекистонда яшовчи муайян бир миллат вакилларининг миллий маданий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи ҳисобланади ва амалдаги тегишли қонун ҳужжатлари асосида фаолият юритадилар. Дастлабки марказлар корейслар, қозоқлар, яҳудийлар, арманлар томонидан республика вилоятларида 1989 йилда тузилди. Ўзбекистонда яшовчи турли миллат вакилларини республика ижтимоий, маънавий-маърифий ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш марказларнинг муҳим йўналишларидан биридир. Шунингдек, ҳорижий мамлакатлардаги турдош ташкилотлар ҳамда тарихий ватанлари билан дўстлик, ҳамкорлик, маданий-маърифий алоқалар ўрнатиш ва ривожлантиириш, Республика байналминал маданият маркази, манфаатдор вазирликлар, идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ижодий уюшмалар билан ҳамкорликда мамлакатимизда фуқаролар ҳамжиҳатлиги ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш бундай марказларнинг асосий вазифалари ҳисобланади. Шунга монанд, республикада биринчи бўлиб 2012 йилда 14 миллион сўмлик илк грант лойиҳани ёзиб, ёқлаб амалга оширдик, ҳозиргача эса олтита лойиҳани, улардан энг каттаси бўлгани 2017-2018 йиллардаги лойиҳа қиймати бир миллиард бир юз етмиш миллион сўм бўлган “Дўстлик ва нодавлат-ножтижорат ташкилотлар уйи”нинг реконструкцияси ва капитал қурилиши ҳисобланади. Ҳосиласи эса, мана кўриб турганингиздек, бино чиройли ҳолатга келди. Ҳозирда бу бинода биз билан бирга қозоқ, рус ва татар марказлари, шунингдек, ногиронлар ва қизил ярим ой жамиятлари, чернобилчилар иноқликда фаолият юритмоқдалар. Лойиҳалар доирасида бир қанча салмоқли ишлар қилинди. Марказ қошида корейс фольклор, хор ва болалар ”Армадаун” рақс жамоалари ташкил этилган бўлиб, улар нуфузли тадбирларда фаол иштирок этиб, бағри кенг ватанда ғолиблик гаштини сурмоқдалар. Фаолиятимиз даврида музей ташкил қилиш борасида қилган изланишларимиз натижасида турли ноёб экспонатларга бой мўжазгина музей ҳозирда бизнинг фахримиз бўлиб, ташриф буюрувчиларнинг диққатига сазовор бўлаётганидан ниҳоятда мамнунмиз.

-Мамнунлик бор жойда маҳзунлик ҳам бўлади…

— Албатта, бу кадрлар масаласи, мана ёшим етмишдан ошди, чорак асрдан бери пенсияда бўлсамда ҳамон ижтимоий “фронт”да хизматдаман. Мисқоллаб терган бой тажрибамни ёш миллатдошларимизга тортиқ қилишни, ўзимга муносиб издош, марказни бошқаришга ўзимдай жонкуяр келишини, унга умрим охиригача содиқ маслаҳатчи бўлишни жон дилимдан истайман, бироқ таклифимни қабул қилгучини ҳали анча кутсам керак (ҳўрсиниб қўяди). Балки, сизнинг мақолангиз сабаб бўлиб маҳзунлигим маҳв этилар (жилмайиб қўяди)

Тошкентнинг қишлоғида туғилиб Хоразмда вояга етган, онгли ва мазмунли ҳаётини воҳамизнинг ижтимоий жабҳасига беназир бахшида этган, корейс миллатининг матонатли илғор вакиласи, республикадан ташқарида ҳам юқори обрў-эътиборли ва қадрли бўлган Антонина онахонимзга яна бир бор “Халқаро қишлоқ аёллари куни” байрами муборак бўлғай деймиз ва соғлик-саломатлик, илоҳий куч-қувват, узоқ умр, серсавоб эзгу ишларида янада юксак муваффақиятлар доимо ёр бўлишини чин дилимиздан тилаймиз, мазмунли суҳбати учун ташаккур изҳор қиламиз.

Рус тилида ўтган суҳбатни мустақил журналист Қаҳрамон Эшчанов ANTIKORRUPSIYA OAV  учун махсус ёзиб олди

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.