Бугунги қозиларнинг АҚШнинг Массачусетс штати ёки Жанубий Кореанинг Кемхе шаҳри судларида қандай вердикт қабул қилинаётганлиги ёхуд Германиянинг округ судларида фуқаролик низоларига оид қабул қилинаётган қарорлардан халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормалари, янгиликларидан хабардор бўлиб боришлиги муҳим.

Айни дамда халқаро ва миллий қонунчиликдан ташқари, ЖИБ судлари қозиларнинг Насафий бобомиз, Мотуридий ҳазратлари, буюк Марғилоний кабиларидан, МИБ судлари қозиларнинг Кайковусдан, “Сиёсатнома”дан, ФИБ судлари қозиларининг диний бағри кенгликдан, юртимизда яшаётган миллат ва элатлар анъаналари ёки ислом ҳуқуқидан, Имом Бухорий, Исо Термизийлардан, оила-никоҳ, мерос сир-синоати борасидаги қадриятлардан, ИИБ судлари қозиларнинг халқаро тижорат ва арбитраж янгиликларидан, шиддат билан ривожланиб бораётган иқтисод ва тижорат муносабатлари, уларнинг ҳуқуқий тартибга солишнинг янгича тартиб-таомилларидан, халқаро арбитрларнинг замонавий-янги кейслар юзасидан чиқараётган хулоса ва қарорларидан ўз вақтида хабардорлиги қозиларимизнинг ишлар бўйича қилаётган хулосаларини мукаммаллигини таъминлашга хизмат қилади.

Судья суд амалиётидаги муаммоларни мониторинг қиладиган, мукаммал таҳлил этадиган, илмий ва асосли ечимларни ўзига ва жамиятга таклиф этадиган кўникмалар устида илаши керак.

Хуллас, мустақил суд одамларда ишончни орттиради, кучли қози низони адолатли ечади, буни эса – адолат ҳуқуқи дейди.
— Суд маслаҳат берувчи ташкилот эмас;

Аҳолининг айрим қатламида, афсуски, кўпчилигида судларга ҳуқуқий маслаҳат берадиган ёки  уларнинг даъвосини суд шакллантириб берадиган орган сифатида қаралмоқда.

Судга ўз даъвоси билан борган шахсни судья қабул қилиши ва унга даъвони қандай шакллантириш, ёзма мурожаатларни тузиш, ҳужжатларни тайёрлаш ва яна ўша судьянинг ўзи унинг низосини кўриб чиқиши лозимлиги, гўё оддий ҳолат каби, шу тоифа аҳоли онгида суднинг мажбурияти сифатида қаралаётганлигидир.

Ваҳоланки, биз билган ҳадиси шарифда ҳатто қозини суддан олдин судга келган тарафлар билан саломлашмасликка ҳам рухсат берилганлиги бежиз эмас. Чунки, бу қозиларда холисликни таъминлаш, адолатли қарор топтириш учун муҳим.

Яъни, ушбу омилни ҳуқуқий саводхонликнинг, савиянинг, ҳуқуқий маданиятнинг илдамлаб кета билмаётганлиги, ҳуқуқий ҳимоя ҳамда ҳуқуқий кўмак институтларинг  замонга мос тараққий эта олмаётганлиги, ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳасида оқсоқликлар кўзга ташланаётганлиги билан изоҳлаш мумкин.

Шу йўсин, аҳоли орасида суд маслаҳат бермаганлигидан, судья уни суд мажлисидан аввал шахсий қабулда қабул қилмаганлигидан, уларга лозим даражада эътибор қаратмаганидан норозилик сифатида, муносабат билдириш, турли инстанцияларга шикоят қилиш орқали судьяларга, одил судловга таъсир этиш ҳолатлари ортиб бормоқда.

Ваҳоланки, бундай хулоса ва бош оғриқ ҳамиша ортиқчадир. Ҳеч бир суд эса, бундай бошоғриқни хоҳламайди. Оқибат эса, ушбу ҳолатлар кутганингиздек, судлар мустақиллиги ва одил судлов холислигининг емирилиб бориши сари етаклаб боради.

Жиноят ишлари буйича Фаргона шахар судининг судья ердамчиси      Ш.Арзиев

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.