Инсонларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлатчиликнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб, давлат мазкур функциясини одил судловни таъминлаш орқали амалга оширади. Суд муҳокамасининг энг муҳим вазифаси иш бўйича якуний қабул қилинган қарорнинг қонуний, асосли ва адолатли бўлишига хизмат қилишдир.

Биринчи инстанция суди муҳокамаси суриштирув ва дастлабки тергов якуни бўйича тўпланган жиноят иши ҳужжатларини бахоловчи, зарурат туғилганда тўлдирувчи муҳим процессуал жараёндир.

Суд муҳокамаси жиноят процессининг мустақил босқичи бўлиб, жиноят иши бўйича тўпланган далилларни тарафлар (прокурор, ҳимоячи, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳлар ва бошқалар) иштирокида текшириш, янги далиллар тўплаш асосида жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш, шахснинг жиноят содир этишда айбли ёки айбсиз эканлигини исботлашга қаратилган, тарафларнинг ўзаро тортишуви асосида ҳақиқатни аниқлашга хизмат қиладиган, жиноят-процессуал нормалар билан махсус белгиланган, иштирокчилар чегараси ва ваколатлари аниқ кўрсатилган жараёндир. Жиноят иши бўйича суд иш юритувида юзага келадиган масалаларнинг аксарияти бевосита суд муҳокамасида ҳал қилинади.

Суд муҳокамасига берилган ваколат жиноят процессининг бошқа биронта босқичида учрамайди. Чунки, бу босқичда шахснинг тақдирини ҳал қилишдек муҳим ва масъулиятли, шу билан бирга мураккаб масала ҳал қилинади. Шунинг учун ҳам хато ва камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида суд муҳокамасига жуда катта талаблар қўйилган ва процессуал шакллар Жиноят-процессуал кодексида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг 1-қисмида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган.

Мазкур конституциявий норманинг ўзиёқ суд муҳокамасининг нечоғли аҳамиятли эканлигини кўрсатиб турибди. Айнан суд муҳокамаси жиноят процесси учун энг муҳим ҳисобланган шахснинг айбли ёки айбсиз эканлиги ҳақидаги саволга жавоб топиш учун хизмат қилади.

Суд муҳокамаси жиноят процессининг марказий босқичи ҳисобланади. Бу босқичда жиноят процессининг асосоий вазифалари юзасидан бир тўхтамга келинади, яъни суд жиноят ишини мазмунан кўриб, ўз ҳукмида шахсни айбдор ёки айбдор эмаслиги, ушбу қилмиши учун жазолаш ёки жазоламаслик масаласини узил-кесил ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг суд муҳокамасигача бўлган босқичларида дастлабки айблов юзага келади, жиноят факти бўйича далиллар топилади, текширилади ва уни муҳокама қилиш ҳамда мазмунан ҳал қилиши учун шарт-шароитлар яратилади. Суд муҳокамасидан кейинги босқичларда эса суд қарори текширилади ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликлар бартараф этилади.

Шундан кўриниб турибдики, суд муҳокамасига берилган ваколат жиноят процессининг биронта босқичига берилган эмас. Суд муҳокамасида давлат органи билан судланувчи ўртасидаги келишмовчилик шахс ва жамият манфаатларидан келиб чиқиб ҳал этилади. Агар судланувчининг айби судда текширилган ва баҳоланган далилларга асосан тўла тасдиғини топса, уни айбдор деб эълон қилинади ҳамда республика номидан қилмишига яраша жазоланади, жазони ўтагандан кейин ҳам маълум вақтгача судланган деб топилади ва аксинча судланувчининг айби исботланмаса у оқланади ва кўрган зарарлари қопланади. Демак бу босқичга шахс тақдирини ҳал қилишдек муҳим вазифа юклатилган. Шундай экан биронта хато ва камчиликларга йўл қўйилмаслиги учун суд муҳокамасига жуда катта талаблар қўйилган ва қонун билан кафолатланган.

Суд жазоловчи орган эмас, судга ишонч, ҳурмат ва эътиқод бўлиши учун у келишмовчиликни жуда катта маҳорат ва адолат билан ҳал қилиши лозим. Бунинг учун айблов ва ҳимоя тарафидаги ваколат мутлақо тенглаштирилиши ва тортишувчилик асосида, процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари таъминланган ҳолда, жиноят иши мазмунан кўрилиб, бир хулосага келиниши керак.

Шунинг учун ҳам қонун суд муҳокамасига бир неча шартлар қўйган. Бу шартларнинг биронтасини бажармаслик ёки етарли даражада бажармаслик, суд ҳукмига шубҳа билан қарашга олиб келади.

Ўз-ўзидан маълумки, қонунга хилоф, асослантирилмаган, адолатсиз ҳукмнинг қабул қилиниши нафақат суд ҳокимиятини нуфузига қолаверса давлат ҳокимияти шаънига ҳам путур етказади. Шундай экан, одил судловни амалга оширишда ягона орган бўлган судлар қонунда белгиланган суд муҳокамасининг умумий шартларига қатъий амал қилишлари шарт.

Суд муҳокамасининг умумий шартларига қуйидагилар киради:

— суд муҳокамасининг бевоситалиги, оғзакилиги ва ошкоралиги;

— судловга тегишлилик;

— суд таркибининг ўзгармаслиги;

— суд муҳокамаси иштирокчиларининг тенглигини таъминлаш ва уларнинг процессуал ҳолатини кафолатлаш;

— суд муҳокамаси доирасининг қатъийлиги;

— судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш ёки Жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда қўшимча процессуал ҳаракатлар ўтказиш учун ажрим чиқариш, жиноят ишини тўхтатиш ва тугатиш,

— суд мажлисининг тартиби.

Суд муҳокамасининг умумий шартлари бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, у мажлис давомида амалда намоён бўлади.

Тохиржон Вахобов, Фарғона вилояти судининг судьяси                                        

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.