МАЪНАВИЙ ҲИМОЯ – МУҚАДДАС БУРЧ

Юртимизда ёшларга яратилган шароитлар келажак учун очилган нурли йўлдир. Эришилаётган ютуқлар бизни мисли кўрилмаган тараққиёт сари чорлаётган бўлса, онгимиз ва қалбимизга раҳна солаётган «ахборот жанги»дан мақсад эса сизу бизни «тарбиялашга, ўзликни танитишга, ўта европалашган ёшлар қаторида бўлишга» қаратилган.
Айни чоқда ёшларнинг кўп қисми ўзлари истаган маълумот, хабар, видео ёзувларни айнан интернет тармоқлари орқали юклаб олишга ҳаракат қилишади. Қизиққон, содда йигит-қизлар айни шундай дақиқаларда тармоқда изғиб юрган нияти ва мақсади яхшилик бўлмаган кимсалар тўрига илинмоқдалар. Хўш, бунга ким айбдор? Албатта, ёшларнинг тор фикр ва етарлича тафаккурга эга эмаслиги, ишонувчанлигидир.
Онг ва тафаккур қачон бойийди? Китобнинг фойдаси ва аҳамияти ҳақида кўп гапирамиз. Бироқ китоб мутолаасига берилмай, бадиий асарларда илгари сурилган ғоялар билан ўртоқлашмай, фикрламай туриб қандай қилиб инсон тафаккури бойисин. Китоб фикрлашга, мулоҳаза юритишга чорловчи ягона манба. Интернет сайтлари эса ҳар қанча ранг-баранг ва жозибадор бўлмасин, китобчалик мазмун ва тарбия бера олмайди. Китобдаги оқ-қора саҳифалар зерикарли эмас, аксинча олам-олам маънога бой, ҳаётий тажриба мактабидир.
Айрим йигит-қизлар тенгдошлари билан бир сафда дарс тайёрлаб, билимини намойиш этсалар, яна кимлардир тенгдошларидан бир поғона юқорида туришни истайди. Эътиборни жалб этиш мақсадида ўзлари учун «имкониятлар шаҳарчаси»ни барпо этадилар. Бундай «чўққига» интилган ҳардамхаёл ёшлар осонгина турли оқимлар, ёт ғояли гуруҳлар чангалига тушадилар. Бундай гуруҳлар аввало ёшларни ўз қизиқишлари, ният ва мақсадларига кўра дўстлашиб, сўнгра уларнинг қалбига қора ниятини жойлайдилар. Диндан обрў сифатида фойдаланаётган ғараз ниятли шахслар ўзларининг меҳрибонлиги, қўли очиқлиги ва муаммоларга тез ечим топа олишдай қобилиятлари билан ёшларга «дўстлашадилар». Бундан хабар топган ота-онанинг танбеҳи фарзандга таъсир қилмас, аксинча, янги дўстлардан панд-насиҳат эмас, меҳр-муҳаббат ва паноҳ топадилар.
Бундай кўринишлар ёшларни боши берк кўчага олиб кирмоқда. Тез-тез оммавий ахборот воситалари орқали йўлдан адашган, пушаймон бўлиб халқимиздан, юртбошимиздан кечирим сўраётган йигит-қизларни кўрганимизда дилимиз ўртанади.
Оилада ота-онанинг ўрни катта аҳамиятга эга. Ота-оналар фарзандни тўғри тарбиялашда қаттиққўллик ва назоратга катта аҳамият қаратадилар. Ўғил-қизларига ёшлигидан уни ундоқ қилиш керак, буни бундоқ қилиш керак, дея уқтирадилару, бироқ ўзлари ҳам бу борада ўрнак бўлишлари лозимлигини унутадилар. Ота-она ва фарзанднинг қалбан яқинлиги, дўстона суҳбатларнинг тез-тез такрорланиши яхшиликка олиб боради, албатта. Фарзандга тўғри ва ойдин йўл кўрсатишда эса ота-она ўта закий ва маънан бой бўлмоғи шарт!

К.Рахимов
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.