🐜 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАГИ ФОЖИА ЁҲУД ТЕРМИТЛАР ҲУЖУМИ — КОРРУПЦИЯ ЗАНЖИРИНИНГ НАТИЖАСИМИ?
Сўнгги вақтларда Қорақалпоғистон Республикасининг айрим туманларида аҳоли уйларига термитлар (чўл чумолилари)нинг бостириб кириши ҳақида кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда. Бу ҳашаротлар ёғоч иморатлар, эшик-ромлар ва том қисмларини емириб, аҳолига катта моддий зарар етказмоқда. Ушбу экологик инқироз масъул идораларнинг йиллар давомидаги бепарволигининг натижасидир.

Термитлар табиий муҳитда, айниқса Оролбўйи ҳудудида саксовул ва бошқа чўл ўсимликлари билан озиқланади. Бироқ сўнгги йилларда газ таъминотидаги узилишлар сабабли аҳоли исиниш учун мажбур ҳолда қонунга зид равишда саксовулларни кесишга ўтди, ноқонуний саксовул савдо айланмаси кенгайди. Бу эса ўз ўрнида табиатнинг озиқ занжирини издан чиқарди ва чўлланиш жараёнини тезлаштирди. Натижада, озуқа етишмовчилигидан азият чеккан термитлар инсон яшайдиган ҳудудларга кириб, ёғоч биноларни емириш орқали тирикчилик қидирмоқда. Шундай бўлсада экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш идоралари, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги марказлари (СЭОМ), ҳамда маҳаллий ҳокимликлар бу экологик фалокатга ҳануз кўз юммоқда?
Нега чўл ҳудудларидаги саксовул қирғинлари тўхтатилмаяпти?
Нега аҳоли уйларини термитлардан ҳимоя қилиш бўйича тизимли чоралар кўрилмаяпти?
Нега Оролбўйи каби нозик экотизимда илмий мониторинг ва таҳлил ишлари йўлга қўйилмаган?
Бу саволларга жавоб топилмас экан, на адолат қарор топади, на табиат тикланади.

Мутахассислар фикрича, саксовулларни ноқонуний кесиш ва унинг айланмаси ортида манфаатдор шахслар ҳамда коррупцион гуруҳлар туради. Агар масъул давлат идоралари бу ҳаракатларга кўз юмиб келаётган ёки унда бевосита иштирок этган бўлса — бу фақат қоидабузарлик эмас, балки Қорақалпоғистон табиатини йўқ қилувчи экологик коррупциядир.

Бу муаммони ҳал қилиш ва оқибатларини камайтириш учун тезкор чоралар зарур.
Саксовул кесишга қарши темир интизом ўрнатиш, ноқонуний кесувчилар ва уларни қўллаб-қувватлаган мансабдорларга нисбатан жиноий жавобгарликни кучайтириш лозим. Аҳолини арзон ва барқарор ёқилғи манбалари — табиий газ, брикет, электр ёки қуёш энергияси билан таъминлаш шарт.
Термитларга қарши кураш чораларини маҳаллий СЭОМлар тизимли ва бепул амалга ошириши лозим бўлади.
Экологик мониторинг ва илмий таҳлилни кучайтириш, ҳудудий ҳимоя стратегиясини ишлаб чиқишлари керак.

Термитлар уйларни емирмаётгани — бу табиатнинг инсонларга берган огохлантиришидир. Агар бугун масъуллар ва жамоатчилик бу сигнални англамаса, эртага бу фақат термитлар муаммоси эмас, балки кенг кўламли ижтимоий ва экологик фожеага айланади.

🔎 “ANTIKORRUPSIYA” канали ушбу муаммонинг барча бўғинларини очиқ ва холис ёритиб боришда давом этади.

Баҳодир Сапаев ANTIKORRUPSIYA OAV асосчиси, хуқуқшунос ва блогер

Бизни кузатишда давом этинг
👇
http://t.me/antikorruz

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.