Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев давлатимиз рахбари бўлганларидан сўнг, Ўзбекистон Республикасида 2017 йилдан бошланган ислоҳотлар жараёнларида, олдинги даврлардан фарқли ўлароқ, барча соҳаларда ислоҳотлар бошланди. Сиёсий майдонда хам халқ, севган, фидокор, мехнаткаш депутатлар, Президент ва халқ эътиборга сазовор бўлишди. Ўша даврда халқ ва давлат ўртасидаги алоқа фаоллашди. Ахолининг муаммолари, депутатларнинг фаоллиги ва медиа майдондаги янги имкониятлар, сўз эркинлиги жадаллашгани сабаб хукуматга етиб бориши ва муаммолар хал қилинишига сабаб бўлди. Фуқаролар мурожаатлари депутатларнинг ваколатлари ишлай бошлагани сабабли хал қилиниб борилди. Аммо депутатларнинг президент сиёсатини қўллаб-қувватлаши ва халқ манфаатлари учун елиб югуришлари, қатъий талаблари, кўплаб эскича фикрлайдиган ва олдинги даврда ўзларига қулай бўлган шароитга мослашган лавозимдорларга ёқмади. Кўплаб худудларда “Сайлов” ларда босқичма-босқич хокимиятлар, бошқармалар ва ташкилотлар рахбарлари, ўзларига мос бўлган, юввош депутатларни номзодлари илгари суриб “сайланди”лар. Бу жараёнлар оқибатида, кўплаб депутатлар вакиллик вазифаларини бажармай, жим туришни афзал кўрадиган шароит юзага келди. Бу эса ислоҳотларнинг самарасини пасайтирди, фуқароларнинг ишончини камайтирди ва давлат идоралари фаолиятида коррупция, бюрократия ва самарасизликка йўл очди. Ҳокимият ва бошқармалар учун назорат йўқлиги, амалдорларга қулай шароит яратди, сайловчиларнинг сиёсий онги пастлиги эса бундай шароитни юзага келиши учун яна бир имкониятни яратди. Ҳозирги кунда экология, иқтисодиёт, таълим ва саломатлик каби соҳаларда муаммолар чигаллашди. Бу ҳолатнинг асосий сабабларидан бири — депутатларнинг фаолиятининг сустлиги ва уларнинг фаолиятлари юзасидан ҳисобдорлиги паст даража эканлиги. Агар депутатлар ўз ҳисоботларини шаффоф ва рақамли шаклда тақдим этишса, уларнинг хисобдорлигига масъул бўлган Олий Мажлис Сенати бу борада талабчан бўлса, ишламаётган депутатларни хсоботларини текширилса ва сусткашликка йўл қўйган депутатларни аниқлаб, уларнинг ўрниларига фаол, мехнаткаш ва халол депутатлар сайланиб, алмаштириб турилса, бундан нафақат ахоли, балки давлат ва хукумат хам манфаатдор бўлади. Депутатлар фаол назоратни амалга ошириб боришса, хокимият ва идоралар қонун доирасида самарали ишлайди, коррупция ва бюрократия камайиб боради. Шу билан бирга, маҳаллий депутатлар аҳоли мурожаатлари асосида, ташкилотларнинг фаолиятини назорат қилиши ва депутатлик сўровлари чиқариши керак. Фаол ва талабчан депутатлар ишга киришса, назорат ва ҳисобдорлик самарали бўлади. Қарсакбоз ва жим турган депутатлар эса идоралар учун қулай бўлиб, давлатнинг ривожланиш салбий таъсир қилади ва бундай вазият халқ, давлат учун салбий оқибатларга олиб келади.

      Ўзбекистонда депутатлар фаолияти кўп ҳолларда назарда тутилган вазифаларини тўлиқ бажармайди. Уларнинг асосий вазифаси – қонунчилик орқали давлат ва жамоат назоратини таъминлаш, коррупцияни олдини олиш ва сайловчилар манфаатини ҳимоя қилиш. Аммо амалий ҳаётда кўп депутатлар ушбу вазифаларини бажаришмайди, кўзбўямачилик йўли билан иш олиб боришади.

Бу ҳолат аввало хокимиятлар, бошқармалар ва турли ташкилотлар учун қулай бўлади: назорат йўқлигида улар ўз ишларини чекланмаган тарзда амалга ошира олади. Шу билан бирга, сайловчиларнинг сиёсий онги паст бўлиши ҳам бундай вазият юзага келиши учун шароит яратади. Жамоатчилик ва депутатлар — давлат идоралари фаолиятини кузатишмайди, назорат қилишмайди, бу эса лавозимдорлар учун қулай, лекин халқ, давлат ва Президент учун ноқулай ва зарарли, чунки Президент бошчилигидаги давлатнинг хам, халқимизнинг хам орзуимиз, давлатимизнинг ривожланиши ва халқимизнинг хаёти яхшиланишидир.

Хорижий тажрибалардан бундай имкониятларини кузатишимиз мумкин: Германияда депутатлар мунтазам равишда қатор қўмиталар орқали давлат идоралари фаолиятини назорат қилишади ва ҳар бир чора-тадбирлар очиқ ҳисоботлар билан фуқароларга тақдим этилади. АҚШда Конгресс давлат органларининг харажатлари ва фаолиятини ҳам текширади. Бу тизим коррупцияни камайтиради ва давлат хизматининг шаффофлигини таъминлайди. Бизда эса назорат самарасиз, депутатлар кўп ҳолларда шахсий манфаатлари, лавозимларини мустахкамланиши, каръера қилиш, амал пиллапояларидан кўтарилиш ёки ўз бизнесларини химоя қилиш учун фаолият олиб боришади. Бундай ишлаш учун эса. мухими камроқ гапириш, камроқ харакат қилиш ва мухими тадбирларда қатнашиш, қўл кўтариш ва қарсак чалишда фаол бўлишгина керак холос.

Ҳозирги кунда депутатлар ҳисоботларини шаффоф ва рақамли шаклда тақдим этмайди. Ёзма ҳисоботлар таҳлил қилинмайди, депутатлик сўровлари эътиборсиз қолади. Агар улар ҳақиқатан ҳам рақамли ва очиқ бўлса, депутатлар фаол ишлашга мажбур бўлишар эди, идоралар қонун доирасида ва самарали фаолият юритиши мумкин эди. Депутатларнинг фаолияти фақат давлат телеканалларида, кўпинча қисқа, информатив бўлмаган ва қизиқарли бўлмаган лавҳалар ҳамда интервьюлар шаклида эълон қилинади, бундай ёндашув — қилиндими – қилинди, ўтказилдими – ўтказилди тамойилида, халқ ва юртбошини хотиржам қилиш учун кўзбўямачилик тарзида олиб борилмоқда.

Аслида Олий Мажлис асосан қонунчилик билан шуғулланса, маҳаллий депутатларнинг вазифалари, ҳудудларда аҳоли мурожаатлари асосида хокимият ва бошқармалар фаолиятини назорат қилиши, ташкилотларни қонун доирасида самарали ишлатишга мажбур қилишдан иборат. Фаол ва талабчан депутатлар ишга киришса, назорат ва ҳисобдорлик самарали бўлади. Қарсакбоз ва жим турган депутатлар эса идораларнинг ноқонуний ҳаракатларини тўсишга ёрдам бермайди, ривожланишни секинлатади. Юқоридагилардан келиб чиқиб эътироф қилишга мажбурмиз, афсуски бугунг яна орқага қайтдик, кўплаб худудларда сайловларда “қулай” депутатлар сайланишди, бунинг сабаблари, сайловчиларнинг сиёсий фаол эмаслиги ва хокимиятларнинг манипуляцияси натижаси. Шунинг оқибатида ривожланишимиз секинлашиб бормоқда, коррупция ва бюрокрани эса енгишимиз қийин бўлмоқда.

Қачонки Президентимиз, Президент Администрацияси вакиллари вазият яхшиланиши учун, давлатимиз ривожланиши учун, хокимлар ва лавозимдорлар — депутатларнинг олдида ҳақиқий ҳисобдор бўлишини хоҳлашса, назоратга масъул бўлган ташкилотлар билан бир қаторда, халқнинг ва давлатнинг манфаати учун жон куйдирадиган депутатлар фаолият юритишларини исташса, халол, шижоатли, иродали ва мехнаткаш депутатларни сайланишига имконят яратилиши керак. Шундагина Ватанимиз Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланади, ахолининг фаровонлиги ортиб, коррупция ва бюрократия камаяди. Акс ҳолда, ҳозир кузатаётганимиздай, идораларнинг самарасиз ва назоратсиз фаолият юритиши учун комфорт шароит давом этаверади, давлатимиз ривожланиши секинлашиб бораверади.

Антикоррупция ОАВ кенгаш раиси — Др. Расулев.

Антикоррупция ОАВ асосчиси, иқтисодчи ва хуқуқшунос- Б. Сапаев

 

 

 

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.