“Мени кишиларимизнинг онгида пайдо бўлган стереотип кўп ўйлантиради. Одатда биз аёлни авваламбор она, оила қўрғонининг қўриқчиси сифатида ҳурмат қиламиз. Бу, шубҳасиз, тўғри. Аммо бугун ҳар бир аёл оддий кузатувчи эмас, балки мамлакатда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчиси ҳам бўлиши керак”.                                               Ш.М.Мирзиёев

ЎЗБЕКИСТОНДА ГЕНДЕР СИЁСАТИ: РИВОЖЛАНИШ ЙЎЛИ ВА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР

Гендер – хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳат ҳисобланади.

Гендер тенглиги бу — фақат аёлларнинг ҳуқуқлари ёки эркинликлари масаласи эмас, балки ҳар икки жинс ва кенг жамият манфаатлари учун муҳим бўлган ижтимоий адолат масаласидир. Бугунги кунда кўпгина мамлакатлар каби Ўзбекистон ҳам гендер тенгликни таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотларни амалга оширмоқда. Мамлакатда сўнгги йилларда ушбу йўналишдаги давлат сиёсати фаоллашди, қонунчиликда аниқ ислоҳотлар амалга оширилди ва жамиятда ҳам ушбу мавзуга нисбатан ижобий қараш шаклланмоқда. Бугун гендер тенглиги ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тута бошлади. Ҳукумат томонидан қабул қилинган дастурлар ва қонунчилик асослари, фаолиятини кенгайтириб бораётган фуқаролик жамияти институтлари ушбу жараённи жадаллаштирмоқда.

Сўнгги йилларда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш бўйича ишлар бир неча йўналишларда олиб борилмоқда:

• аёллар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;

• аёлларни ҳимоя қилишнинг институционал асосларини такомиллаштириш;

• аҳолининг гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқлари тўғрисида хабардорлигини ошириш;

• ҳуқуқни қўллаш амалиётида уларга риоя этилишини таъминлаш учун масъул мансабдор шахсларни тегишли ҳуқуқий меъёрлар асосида ўқитиш.

Юртимизда бир қатор қонун ҳужжатлари, жумладан, Президентнинг хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, хусусан, гендер тенглиги ва аёлларни зўравонлик ва зулмдан ҳимоя қилиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мақомини кучайтириш тўғрисидаги фармон ва қарорлари қабул қилинган.

Гендер сиёсатининг ҳуқуқий асослари

Ўзбекистонда гендер сиёсатини амалга ошириш учун бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган:

Жумладан, 2019 йилнинг 2 сентябрь куни “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар

кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинган. Қонунда илк бор миллий қонунчилигимизда “гендер” тушунчасига таъриф берилиб, давлат хизмати, сайлов жараёнлари, ижтимоий-иқтисодий, таълим, илм-фан, маданият ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларида хотин-қизлар ва эркаклар учун давлат томонидан тенг ҳуқуқва имкониятлар яратилиши кафолатланди.

Шунингдек, ““Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун хотин-қизларга нисбатан қўлланилаётган турли зўравонликлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Унда зўравонлик турларига тасниф берилган. Жумладан, “жинсий зўравонлик”, “жисмоний зўравонлик”, “иқтисодий зўравонлик”, “руҳий зўравонлик”, “тазйиқ” тушунчаларига изоҳ берилган.

Яна бир қонун ҳужжати — 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси  доирасида аёлларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий фаоллигини ошириш кўзда тутилган.

Гендер масалалари бўйича республика комиссияси — ушбу тузилма давлат даражасидаги сиёсий қарорлар қабул қилишда аёлларнинг иштирокини таъминлашга хизмат қилади.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик;

демократизм;

хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги;

жинс бўйича камситишга йўл қўйилмаслиги;

очиқлик ва шаффофлик.

Аёлларнинг жамиятдаги фаоллиги

Сўнгги йилларда аёлларнинг давлат бошқаруви, бизнес, фан ва таълим соҳаларидаги иштироки ортиб бормоқда. Масалан:

• Парламент аъзоларининг қарийб 32,6 % ини аёллар ташкил этади;

• Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида раҳбар лавозимлардаги аёллар сони ошган;

• Тадбиркор аёллар сони кескин кўпайиб, улар учун махсус имтиёзлар ва кредит дастурлари йўлга қўйилган.

Гендер сиёсатидаги муаммо ва ечимлар

Ҳар қанча ижобий ўзгаришлар бўлмасин, амалда ҳали ҳам ечимини кутаётган қатор муаммолар мавжуд:

• Жамиятдаги стереотиплар: Аёллар фақат уйда, бола тарбиясида фаол бўлиши керак, деган қараш ҳали ҳам кенг тарқалган.

• Қишлоқ жойлардаги имкониятлар чекланганлиги: Айниқса таълим, тиббиёт ва иш имкониятлари борасида гендер тенгликни таъминлашда мураккабликлар мавжуд.

• Айрим соҳаларда аёллар учун юқори лавозимларга чиқиш имконияти чекланган: Ҳокимият, фан, техника ва сиёсат каби соҳаларда аёллар сони оз.

• Маиший зўравонлик ҳолатлари ҳали ҳам долзарб муаммо бўлиб қолмоқда — 2023 йилда 10 мингдан ортиқ аёл зўравонлик қурбони бўлгани қайд этилган;

• Гендер стереотиплар ва маданий таъсирлар аёлларнинг шахсий қарор қабул қилиш имкониятларини чекламоқда.

Хулоса ва таклифлар

Ўзбекистонда гендер сиёсатининг ҳуқуқий ва институционал асослари шаклланган бўлса-да, уни амалиётда тўлиқ татбиқ этиш учун қуйидаги чоралар зарур:

• Қишлоқ жойлардаги аёллар учун махсус ўқув дастурлари ва иш ўринлари яратиш;

• Маиший зўравонликка қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ННТлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш;

• Ёш қизлар учун лидерлик ва тадбиркорлик қобилиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни кенгайтириш;

• Оммавий ахборот воситалари орқали гендер тенглиги ғоясини янада кенг тарғиб қилиш.

• Қонунларни тўлиқ амалиётга жорий этиш ва назоратни кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Хулоса

Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш борасида муҳим қадамлар қўйилмоқда. Давлат сиёсатида хотин-қизлар ҳуқуқлари алоҳида эътиборда бўлиб, ижтимоий ҳаётдаги фаолликларини оширишга катта имкониятлар яратилмоқда. Аммо бу жараён изчиллик ва барқарор ҳаракат талаб қилади. Мамлакатимизда гендер тенгликка эришишда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада кучайтириш масаласи давлат ва жамиятнинг доимий диққат марказида турибди. Зеро, бу муҳим омил оилани мустаҳкамлаш, юқори интеллектуал даражадаги ёш авлодни вояга етказиш, жамият барқарорлигини таъминлашнинг асосий пойдевори ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси суди судьяси Бабаджанова Зульфия Хайдаровна

26.05.25й.

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.